RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  160 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  17 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди Новости

Темурхўжа Абдухолиқовга эҳтиром кўрсатилди

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухорлиқов ўтган мавсум ўз голларини сонини 100тага етказиб олганди.

Ўтган йил Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга тушиб, бу ўйинда  Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлганди. 

Айнан шу гол туфайли Темурхўжанинг Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги голлари сони 100тага етиб, у ҳам Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланганди.

Темурхўжа Aбдухолиқовнинг 100та голи:

Ўзбекистон чемпионати - 71 гол (“Пахтакор” - 22, “Локомотив” - 49)

Ўзбекистон Кубоги - 14 гол (“Пахтакор” - 6, “Локомотив” - 8)

Осиё чемпионлар лигаси - 13 гол (“Пахтакор” - 4, “Локомотив” - 9)

Ўзбекистон МТЖ - 2 гол (Таиланд, КХДР)  

Ўтган йил вазият шундай бўлдики, пандемия сабаб Темурхўжа Абдухолиқовни ЎФА томонидан тақдирлаш имкони бўлмади. Шу боис орадан вақт ўтиб кечаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов стадионимизга ташриф буюриб, ўйиндан олдин Темурхўжани Абдухолиқовни Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоларига бериладиган махсус соврин билан тақдирлади. Шунингдек, клубимиз томонидан футболчига зарбоф тўн ва жамоамиз вакиллари имзоси туширилган футбол тўпи эсдалик учун топширилди.

Эътибор ва эҳтиромдан руҳланган моҳир ҳужумчи кеча ажойиб намойиш этиб, рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди ва унинг голи "темирйўлчилар"га 3 очко келтирди. Биз Темурхўжа Абдухолиқовга фаолияти давомида янада кўпроқ голлар уриб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика