RU

Последние новости

22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  5 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  60 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  294 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2

Теҳронда Марк Вильмотс иштирокида биринчи матбуот анжумани ўтказилди Новости

Теҳронда Марк Вильмотс иштирокида биринчи матбуот анжумани ўтказилди

Эрон терма жамоаси янги бош мураббийи Марк Вильмотс илк марта эронлик ОАВ ходимлари билан суҳбатлашди.

Маълумки, Эрон футбол федерацияси Марк Вильмотс билан келишувга эришди ҳамда бельгиялик мутахассисни терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Ўзаро келишувга кўра, Вильмотс терма жамоани ЖЧ-2022 охиригача бошқаради ва бу вақт ичида йилига 1 миллион евро миқдорида маош олади. 

Марк Вильмотс ўзининг дастлабки матбуот анжуманида ушбу фикрларни билдирди: "Шартнома имзоланган кундан бошлаб Эрон мен учун иккинчи уйга айланди. Биз ҳаммамиз биргаликда ишлаб катта вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Эрон ривожланган мамлакат, бу ерда спортни жуда қадрлашади. Олдимда турган энг асосий мақсад терма жамоани 2022 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш ҳисобланади". 

"Биз тактик жиҳатдан тўғри ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ўртоқлик учрашувлари ёрдам беради. Мен шу пайтгача бошқа жамоаларда ишлаганман ва қаерда фаолият олиб бормай доим максимал ишлашга ҳаракат қилганман. Терма жамоа эшиги ҳамма учун очиқ. Ким клубда ўзини кўрсатса, албатта бош жамоада ўйнаш имконига эга бўлади". 

"Терма жамоада асосий ёрдамчим испаниялик Ману Феррера бўлади. Бу инсонни 25 йилдан бери биламан. Шунингдек, маҳаллий ёш мураббийлардан Воҳид Хошемиян ҳам штабимизда бўлади. Бизга яна учрашувлар таҳлилчиси ҳам керак. Мен Эрон терма жамоасини қабул қилиб олганимдан хурсандман. Оилам бу қароримга қўшилмади, бироқ қарор меники, шу боис афсусланаётганим йўқ". 

Вильмотс матбуот анжуманида терма жамоанинг 25 футболчидан иборат таркибини эълон қилди. Эрон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари доирасида 6 июнь куни Сурия ва 11 июнда Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика