RU

Последние новости

13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  1 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  0 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  1 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  3 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  11 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  13 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч" Новости

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"

Бугунги кунда ўзбек клублари халқаро майдонда Ғарб минтақасида араб жамоалари билан куч синашади.

Ўз вақтида "Бунёдкор" икки мавсум ОЧЛни Шарқ минтақасида ўтказган ва Япония, Жанубий Корея, Хитой, Австралия жамоалари тўсиғидан муваффақиятли ўта олган. Қайсидир маънода "қалдирғочлар" Шарқда ажойиб парвозни амалга ошира олган. Бундан 13 йил олдин худди шу кунда "Бунёдкор" "Жар" стадионида Япониянинг "Гамба Осака" жамоасини қабул қилган. Қуйида ушбу учрашувни ёдга оламиз. 

Тошкент клуби "Е" гуруҳида "Аделаида Юнайтед". "Поханг Стилерс", "Гамба Осака" билан квартет ҳосил қилганди. Гуруҳ босқичининг дастлабки даврасидан сўнг "Бунёдкор" ҳисобида фақат 3 очко бор эди. Уйда "Аделаида Юнайтед"дан мағлубият қабул қилинган, сафарда "Поханг Стилерс" таслим қилинган бўлса, "Гамба Осака" ўз майдонида ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Иккинчи давранинг илк ўйини "Гамба Осака"га қарши бўлган эди. 3 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли эмас, бор куч ташланиши кутилганди.

Дастлаб 14 дақиқада Камолиддин Мурзоев боши билан ҳисобни очади, орадан 4 дақиқа ўтгач Шу Курата ҳисобни тенглаштиради. Жамоалар танаффусга чиқиб кетар чоғида Лутфулла Тўраев иккинчи қаватда устун келиб таблодаги ҳисобни 2:1 кўринишига келтирган. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Анвар Солиев бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини осонликча ишғол қилади. Рақиб сафидан Хироуки Абе ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда орадаги фарқни қисқартиради. 

Гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиққан "Бунёдкор" 1/8 финалда "Сеонгнам Ильва Чунма"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этади ва чорак финалда ўзи билан битта гуруҳда ўйнаган "Аделаида Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборади. "Жар" стадионида кечган бу баҳсни кўпчилик яхши эсласа керак. Захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаевга Қосимовнинг айтган гаплари ҳамда Алибобонинг 114-дақиқада урган ғалаба голи. 

Лекин ярим финалда жамоадан омад юз ўгиради ва "Бунёдкор" Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клубига ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўяди. Тошкентда 1:3, сафарда 0:2. Ўшанда кореялик ҳужумчи Ким Шин Вук иккала учрашувда ҳам "қалдирғочлар" дарвозасига тўп киритганди. Аммо ҳозир мағрурлик билан айта оламизки, "Бунёдкор" ўша йил чинакам сенсация кўрсатганди. Чунки мусобақа бошланмасидан олдин хавотир йўқ эмасди, ахир Шарқда ўйнаб жамоа бошқаларга "ем" бўлиши ҳам мумкин эди-да. Аммо Миржалол Қосимовнинг тактик ўйини туфайли "Бунёдкор" ўз сўзини айта олган. 

"Бунёдкор" ОФК талабига кўра Шарққа қўйилгани билан кучлилар орасида йўқолиб қолмаган. Жамоа чиндан ҳам кучли эди. Энг муҳими, Миржалол Қосимов меҳнаткаш жамоани барпо эта олганди. Тўғри, бу пайтга келиб таркиб супер эмасди. Ҳар ҳолда Ривалдо жамоани тарк этган, шунингдек номи чиққан бошқа легионерлар ҳам хайрлашишга улгурганди. Жамоани елкасида кўтариб юриш ўзимизнинг футболчилар гарданида қолганди. Австралиялик Дэвид Карней кўп ўйнамаганди ҳам.


ОЧЛ-2012. Гуруҳ босқичи.

Тошкент. "Жар" стадиони, 4000 томошабин 

"Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2

Ҳакам: Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони)

Голлар: Камолиддин Мурзоев 14, Лутфулла Тўраев 42, Анваржон Солиев 84 - Шу Курата 18, Хироуки Абе 90+3

"Бунёдкор": 1. Игнатий Нестеров, 11. Эмил Кенжисариев, 3. Хайрулла Каримов, 16. Артём Филипосян, 8. Жавлон Иброҳимов, 13. Лутфулла Тўраев, 10. Шавкат Саломов, 33. Ян Козак (20. Анваржон Солиев,80) 22. Виктор Карпенко (28. Руслан Мелзиддинов,28) 17. Камолиддин Мурзоев (9. Анвар Ражабов, 58)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Давид Карней, 24. Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов


Суратлар "Бунёдкор" клуби расмий сайтидан олинди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

   
18 апр 17:19:08
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя SHAHZAD
Уйлашимча ушанда хам осиёда кайси жамоа каерда уйнашини араблар хал килган. Сабаби бунёдкор 1 2 йил аввал кучли таркибга эга булиб, ярим финалгача етиб борганди. Араблар кейинги йил хам бунёдкорри кучайишини тахмин килиб шарк минтакасига утказиб юборган, манимча хар холда буни шаркдагилар сурамаган булса керак, биз бунёдкор билан уйнамокчимиз деб. Уффни айтмаса хам булади, хозир хеч каерда гапи утмаган федератсия гапини уша даврда кимдир эшитган деб уйламайман. Мана хозир энди араблар кучайди ва энди фарки юк уларга ким каерда уйнашини. Бу шунчаки диагноз.
Ўша йиллари БАА жамоалариям шарқ минтақасида қатнашарди!
   
18 апр 14:03:50
SHAHZAD
Уйлашимча ушанда хам осиёда кайси жамоа каерда уйнашини араблар хал килган. Сабаби бунёдкор 1 2 йил аввал кучли таркибга эга булиб, ярим финалгача етиб борганди. Араблар кейинги йил хам бунёдкорри кучайишини тахмин килиб шарк минтакасига утказиб юборган, манимча хар холда буни шаркдагилар сурамаган булса керак, биз бунёдкор билан уйнамокчимиз деб. Уффни айтмаса хам булади, хозир хеч каерда гапи утмаган федератсия гапини уша даврда кимдир эшитган деб уйламайман. Мана хозир энди араблар кучайди ва энди фарки юк уларга ким каерда уйнашини. Бу шунчаки диагноз.
   
18 апр 14:02:00
Bek Bek
Хурматли Админлар бугун Отабек Шукуров Остон Урунов
ва Уткир Юсупов каби Легионерларимизнинг уйинлари бор
Маьлумот берингизлар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика