Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"
10 июн 14:00
Новости
Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"
- Бўлажак ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Ўзбекистон терма жамоасини ўз тарихида илк маротаба ЖЧ йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман. Ўзбекистонга қарши ҳар доим қийналамиз, очиғи. Тўғри, сўнгги икки учрашувда биз ғалаба қозондик, аммо ҳозирги ҳолат бошқача. Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди. Ўзбекистон ўйиндан сўнг тарихий натижани нишонлайди, аммо биз бу ерга ғалаба қозониш учун келдик.
- Осиё Кубогида сиз билан суҳбатлашганимда, Ўзбекистон МТЖсининг таркиби кучайиб бормоқда деган эдингиз, ўша мусобақада Шомуродов иштирок этмаган эди. Ҳозир эса жароҳатланган футболчилар деярли йўқ. Ўзбекистоннинг ҳозирги таркиби ҳақида қандай фикрдасиз?
- Терма жамоангизда 3-4та ўта иқтидорли футболчилар бор. Масалан, 23 рақам. Европадаги Ҳусанов ва Шомуродовлар. "Пахтакор"даги Алижоновни ҳам хавфли футболчи деб айта оламан. Эртага ҳам жуда яқин ўйин бўлишини тахмин қилишим мумкин. Умид қиламанки, барчаси биз кутгандек бўлади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии