RU

Последние новости

07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2

Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди Новости

Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди

Суперлига 2-тури доирасида ўтказилган ОКМК - "Пахтакор" учрашуви ҳақида.

Кайфиятсиз "шерлар" 

"Пахтакор" бу учрашувга оғир руҳий кайфиятда етиб келди, хусусан Элит ОЧЛ жавоб учрашувида Ар-Риёдда меҳмон бўлган жамоа ортга 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. "Ал Ҳилол" Тошкентдаги ўйиндан фарқли равишда юз уйда ўзини сувдаги акула сингари тутди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Биринчи учрашувдаги 1:0 ғалабаси 0:4 фонида заррача фойда келтирмади. "Пахтакор" "Ал Ҳилол" билан 12 март куни ўйнади, ОКМКга қарши учрашув 16 март кунига қўйилганди. Кўриниб турдики футболчилар ҳали ўша мағлубият тафтини унутишмаган, жисмоний томондан тикланиб улгуришмаганди. "Кончилар" 7 март куни "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг бу баҳсга етарлича ҳозирлик кўра олишди. Бундай шароитда ротациялар ёрдамга келади, Моррейра шу куни Риаскосни иккинчи бўлимга олиб қўйди ва Сергеевни асосий таркибда туширди. Лекин олмалиқлик ҳимоячилар рақибнинг индивидуал сифатли ижрочиларини майдонда эрта қарши олишлари, уларга марказдаёқ қаршилик бошлаши натижасида тўп Сергеевгача етиб келмади. "Пахтакор" биринчи бўлимда мезбонлар дарвозаси олдида кескинлик ярата олмади. Иккинчи бўлимда ҳам ОКМК мудофаа чизиғи вакиллари ажойиб ўйин кўрсатди. Танаффусдан фойдаланиб жамоа тикланиб олиши керак бўлади. 

Тактик ўйин ёхуд Қосимовга беш баҳо

Миржалол Қосимов "Бухоро" билан ўйиндан фарқли тактика ва таркибда ўзгаришларга қўл урди. Мураббий "Пахтакор"га қарши 3 марказий ҳимоячи тактикасидан фойдаланди. Марказий ҳимояда Раҳмонов, Тўхтахўжаев жуфтлиги Ўлмасалиев билан триога айланди, нисбатан ҳимояга ихтисослашган ва қора ишни бажарадиган Папава таянч ярим ҳимояда Рустамов билан жой олди. Орқа мустаҳкамланди. Буни рақибдан келиб чиқиб танланган тактика дейиш мутлақо тўғри бўлади. Бу билан "Пахтакор"нинг индивидуал кучли ижрочилари Фламарион, Алижонов, Адҳамзода тўлиқ зарарсизлантирилди. Яъни ОКМК бутун 90 дақиқа ҳимояланмади, балки зичроқ ҳаракат қилди. Бу Миржалол Қосимов жамоасига хос бўлмаган услуб ва тактика, лекин рақибнинг кучли жиҳатларини ёпишга қаратилган қуролдир. Яъни мутахассис жамоасида ҳар доим бу услубдан фойдаланмайди, фақат пайти келганида ўзгартиради. 

"Баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни рақиб кутмаган эди, назаримда",- дейди Миржалол Қосимов

Сеҳрли таёқча

Футболда 1:0 ҳисобини тўлиқ ғалаба деб бўлмайди. Исталган айниқса охирги дақиқаларда кичик эътиборсизлик ҳам ҳисобни тенглашишига олиб келади. Қосимов эса 83-дақиқада Ажак Риак ўрнига Али Абдураҳмоновни туширди. У эса худди "Бухоро" билан ўйинда бўлгани каби сўнгги дақиқаларни гол билан безади. Бир пайтлар Миржалол Қосимов "Бунёдкор"ни бошқарган вақтида Алибобо Раҳматуллаевдан ўйиннинг якунида фойдаланарди. Али Абдураҳмонов ҳам борган сари шу вазифани бажарувчи ролига ўтса ажабланмайман. Ёшлардан Нодирбек Абдураззоқов ҳам ўзини кўрсатишни бошлаб юборди. 

Кейинги тур учрашувлари

ОКМК ФИФА кунларига юз фоизлик натижа билан йўл олди. Эндиликда жамоа 28 март куни сафарда "Қизилқум", кейин 5 апрель санасида Олмалиқда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо", 9 апрель Ўзбекистон кубогида яна "Пахтакор", 12 апрель куни катта иштиёқ билан Суперлигага қайтган "Хоразм" билан учрашувлар кутиб турибди. Ўта кучли ҳам, ўта кучсиз ҳам эмас.  "Пахтакор"нинг тақвими нисбатан зич. 29 март уйда "Динамо", 2 апрель уйда 1-тур қолдирилган ўйинида "Машъал", 6 апрель Жиззахда "Сўғдиёна", 9 апрель мамлакат кубогида ОКМК билан ўйинлари бор. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика