RU

Последние новости

15:45ЖЧ-2026 саралаши. Япония - Австралия (Матнли трансляция)  1 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  0 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  2 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  15 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  1 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  30 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  20 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6

​​“Сурхон” футбол клубига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди Новости

​​“Сурхон” футбол клубига янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди

Бундан бир неча соатлар олдин Термиз давлат университети мажлислар залида, “Сурхон” футбол клуби футболчиларини таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Вилоят хокими Эркинжон Турдимов, “Сурхон” футбол клуби директори Абдуғани Сангинов, барчамизга ўзининг ширали овози билан машҳур бўлган шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, “Сурхон” футбол клубининг барча футболчилари ва мураббийлари ва фан клуб аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирни Вилоят хокими Эркинжон Турдимов очиб бердилар. Баҳор ойининг илк кунида сизлар билан учрашиб турганимдан хурсандман. Футбол бу миллионлар ўйини. Футболни бутун дунёда севишади. Бизнинг воҳамиз Сурхондарёда ҳам футбол соҳасида катта ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда. Ўтган қили янги шакллантирилган жамоа биринчи лига баҳсларида 5-ўринни қўлга киритди. Бу йили эса жамоага бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар жалб этилди. Бу йилги Про –лига баҳслари аввалгиларидан анча фарқ қилади. Бизнинг энг асосий мақсадимиз Супер – лигага чиқишдир -дейди Эркинжон Оқбўтаевич.

Шундан сўнг клуб директори Абдуғани Сангинов ҳам ўз фикрларини билдирди: Сурхон халқи азал – азалдан футболни севади. Хусусан, мен Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида ишлаган пайтларимда ҳам стадионлар мухлислар билан тўлар эди. Тан олиш керакки сўнгги йилларда футболимизда анча шўнғиш бўлди. Лекин мен “Сурхон” жамоасини яна Супер – лигага қайтариш учун келдим. Тўғри бу осон иш эмас лекин уддаласа бўладиган иш. Мен жамоага таклиф этилган барча футболчилар билан шахсан ўзим алоҳида гаплашдим. Уларга керакли вазифаларни қўйдим. Мен ишонаманки, футболчиларимиз бизни ишончимизни оқлашади дейди Абдуғани Сангинов.

Сўнгра жамоага янги келиб қўшилган футболчилар омма олдида бирма – бир таништирилди. Уларга ўзлари танлаган рақамлари туширилган либослар Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Абдуғани Сангинов томонидан топширилди. Тадбир сўнгида жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев, тажрибали футболчилар Баҳриддин Ваҳобов ва Ислом Иномов йиғилганларнинг саволларига жавоб бердилар. Бир сўз билан айтганда тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Илоҳим шу қувонч мавсум охиригача жамоамизни тарк этмасин!


Элёр Узаков

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика