RU

Последние новости

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  16 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  2 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз? Новости

«Сурхон» - «Динамо»: Самарқанд – Сурхондарё унутилмас саёҳатига тайёрмисиз?

Суперлига 1-турида Самарқандда ажойиб футбол атмосферасини яратган “Динамо” мухлислари 2-турдан ўз анъаналарига биноан, севимли клублари ортидан сафарда “Динамо”ни янгича тарзда қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.

Хабарингиз бор, Суперлига 2-турида 30 март, шанба куни “Динамо” жамоаси Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади. Шиддатли ва қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу баҳсда самарқандлик ҳақиқий жонкуяр мухлисларни сафимизга қўшилишларини ва Самарқанд шарафини ҳимоя қиладиган “Динамо”нинг Термиздаги “12-ўйинчиси”си бўлишга чорлаб қоламиз.

“Динамо” клуби матбуот хизмати ва фан-клуби 2019 йилдан бошлаб ишни янгича тарзда йўлга қўйишни режалаштиришган. Хусусан, 2-тур ўйини “Сурхон” - “Динамо” учрашувига боришда Самарқанд – Қашқадарё - Сурхондарё йўналиши бўйлаб саёҳат ҳам уюштирилади. Яъни, сафар давомида диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинади.

Сафар режасидан фақат футбол эмас, айни баҳор айёмида Қашқадарё воҳасининг гўзал табиати, Сурхондарёга киришда эса Бойсун тоғларидаги чиройли манзараларда бўлиш, барра тандир гўштлари, Термизга киришда эса Ал Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳини зиёрат қилиш каби мақсадлар ўрин олган. Стадионда эса “Динамо”ни ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Самарқандлик ишқибозлар иштирокидаги ушбу саёҳат фото ва видео тарзда эсдалик учун олинади ва “Динамо” матбуот хизмати томонидан саргузашт сифатида клубнинг интернетдаги саҳифалари ва сайтларда эълон қилинади!



Бу ҳали ҳаммаси эмас! Сафар давомида “Динамо” мухлислари автобусда зерикиб қолмасликлари учун викторина ўйналади. “Динамо” матбуот хизматининг клуб тарихига оид саволларига аниқ жавоб берган мухлисларни эсдалик совғалар кутмоқда! Ҳар бир ғолиб-мухлис клубнинг интернетдаги саҳифаларида таништирилади ва эълон қилинади!

Самарқанд – Термиз – Самарқанд йўналишидаги умумий 750 километр (375+375 км) йўлни ташкил этадиган бир кунлик футбол саёҳатига замонавий автобусларда бориб келинади. Сафарга 30 март, шанба куни саҳарлаб, «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (олдинги касса) олдида соат 6:00 дан бошлаб йиғилиб, соат 7:00да Самарқанддан Термизга жўнаб кетилади. Замонавий автобусларда 1 киши учун бориб-қайтиш йўл ҳақи, саёҳат, эрталабки нонушта – умумий 40 минг сўм!

Хўш, самарқандлик жонкуяр футбол мухлислари ҳамроҳлигидаги қувноқ даврада Ўзбекистонимиз бўйлаб унутилмас саёҳат ва “Динамо”ни қўллаб-қувватлашга тайёрмисиз? Сафарга боришни мақсад қилган мухлисларни 29 мартгача соат 9:00дан - 17:00 гача «Динамо» стадиони ёнидаги фан-клуб офисида олдиндан рўйхатга олиш бошланган.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика