RU

Последние новости

16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  2 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  0 15:45ЖЧ-2026 саралаши. Япония - Австралия (Матнли трансляция)  4 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  0 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  5 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  19 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  1 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  30 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  25

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади Новости

Сурия ўртоқлик ўйинида Уммон билан дуранг ўйнади

Теги :  СурияУммон
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши – Сурия терма жамоаси кеча, 1 июнь куни Уммонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Учрашувнинг 56-дақиқасида уммонликлар ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Сурия вакиллари ҳисобни тенглаштирди.

Эртага, 4 июнь куни миллий терма жамоанинг гуруҳдаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги жамоа Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинини тугатиб, Подгорицага йўл олди.

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйиндан аввал Тошкентда Таиланд термаси билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 6 июнь куни “Бунёдкор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика