RU

Последние новости

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  0 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  145 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  27 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига. "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"га жавобсиз 5та гол урди Новости

Суперлига. "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"га жавобсиз 5та гол урди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 

Ўйин бошланди. 5-дақиқада Драган Чераннинг чамаси 16 метрлар масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

7-дақиқада Алижонов майдон марказига яқин жойда Суҳроб Ярашевга нисбатан ўйин қоидасини бузди...

11-дақиқада бурчакдан Машарипов оширган тўп Симичдан Егор Кримецга келиб тушди ва жамоа сардори яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 0:1. 

17-дақиқада бу сафар бурчакдан узатилган тўпни Кримец боши билан Маркога оширди ва Симич кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди - 0:2. 

22-дақиқада Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Черемисин бартараф этди. 

31-дақиқада Сайфиев чап қанотдан икки футболчимизни усталик билан алдаб ўтиб, дарвозага аниқ зарба йўллади. Черемисин тўпни эгаллаб олди.

42-дақиқада Руслан Маргиевнинг бурчакдан йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетишига озгина қолди.

47-дақиқада Собирхўжаевнинг пасини Игор Сергеев қийинчиликсиз голга айлантирди - 0:3.

58-дақиқада Бикмаевнинг чамаси 18 метрлардан жаримадан йўллаган аниқ ва айланма зарбасини Черемисин эгаллаб олди.

62-дақиқада узоқ давом этган ҳужумда Сайфиевнинг оширган тўпини Достон Ҳамдамов тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади - 0:4. 

77-дақиқада Ҳамдамовнинг аниқ узатмасини Игорь Сергеев ажойиб тарзда ўзига тўғирлаб олди ва аниқ зарбаси билан ҳисобни янада йириклаштирди - 0:5. 

Учрашувда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


“Қизилқум” – “Пахтакор” 0:5
30 июль 2019 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов, Олим Абдувосилов, Ришат Нугманов, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: Егор Кримец 11, - 0:1 (Марко Симич). Марко Симич 17, - 0:2 (Егор Кримец). Игорь Сергеев 47, - 0:3 (Сардор Собирхўжаев). Достон Ҳамдамов 62, - 0:4 (Фарруҳ Сайфиев). Игорь Сергеев 77, - 0:5 (Достонбек Ҳамдамов).

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Люстица, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов (Саиджамол Давлатжонов, 50), Руслан Маргиев, Мате Ватсадзе (Воҳид Шодиев, 89), Суҳробжон Ярашов (Нодирхон Камолов, 53)
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Файзулло Қамбаров, Миржалол Қосимов, Сардор Жаҳонов,

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Марко Симич (Владимир Козак, 79), Егор Кримец (с), Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Ҳусниддин Ғофуров, 66), Марат Бикмаев (Достонбек Ҳамдамов, 59), Игорь Сергеев
Захира: Санжар Қувватов, Бобуржон Асқаров, Жаҳонгир Аҳмадов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Жасурбек Яхшибоев, Шерзод Аъзамов,

Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев 22, Фарруҳ Сайфиев 22, Мате Ватсадзе 88,


Кызылкум

Суперлига. Тур 15

30/07/2019, 20:00

5
:
0
Завершен

Пахтакор

Егор Кримец - 11', Марко Симич - 17', Игорь Сергеев - 47', Достонбек Хамдамов - 62', Игорь Сергеев - 77'

45'
90'
24'  Муҳсин Убайдуллаев
50'  Азизбек Усманов (Саиджамол Давлатжонов)
53'  Сухробжон Ярашев (Нодир Камолов)
71'  Шерали Джураев
88'  Мате Ватсадзе
89'  Мате Ватсадзе (Вохид Шодиев)
11'  Егор Кримец
11'  Марко Симич
17'  Марко Симич
17'  Егор Кримец
24'  Фаррух Сайфиев
47'  Игорь Сергеев
47'  Сардор Собирходжаев
59'  Марат Бикмаев (Достонбек Хамдамов)
62'  Достонбек Хамдамов
62'  Фаррух Сайфиев
66'  Драган Черан (Ҳусниддин Гафуров)
73'  Достонбек Хамдамов
77'  Игорь Сергеев
77'  Достонбек Хамдамов
79'  Марко Симич (Владимир Козак)


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика