RU

Последние новости

01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Суперлига, ПРО лига ва Биринчи лига вакиллари иштирокида янги мавсум масалалари муҳокама қилинди Новости

Суперлига, ПРО лига ва Биринчи лига вакиллари иштирокида янги мавсум масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Суперлига, Про-лига, Биринчи лига клублари спорт ва техник директорлари, юрисконсультлари, клублар қошидаги академия (футбол мактаблари) директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Мусобақаларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича Регламент, лицензиялаш бўйича қўйилаётган талаблар, шунингдек янги мавсум режалари муҳокама этилди.

Эндиликда Суперлига ва Про-лига клублари бирдек ОФК ва Миллий лицензиялашдан ўтказилади. Бунда ҳар бир клуб қўйилаётган талабларни тўлиқ ва ўз вақтида бажариши шарт экани таъкидланди.

Шунингдек, клуб қошида U-10, U-14, U-16, U-18 ва U-21 ёшлар жамоалари фаолият юритиши ва миллий миқиёсдаги мусобақаларда қатнашиши маълум қилинди. Аёллар футболида ҳам бундан кейин U-14 ва U-16 чемпионатлари ўтказилиши билдирилди.

Бу йилдан эътиборан ЎзПФЛ ЎФA билан келишган ҳолда меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш асносида бир қатор янги регламент ва низомлар ишлаб чиқмоқда. Йиғилишда Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича Регламент, Тартиб-интизом кодекси, Медицина Регламенти, Тижорат Регламенти ва Медиа низомларга ҳам тўхталиб ўтилиб, машғулотлар компенсацияси, эндиликда тиббий текширув фақат Тошкентда эмас, балки бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилиши, Стадионлар тўғрисидаги Низом талаблари бажарилиши лозим экани, клубларда фаолият юритувчи мураббийлар лицензиялари даражаси қатъий назорат қилиниши каби масалалар клублар билан муҳокама этилиб, уларнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика