RU

Последние новости

16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  6 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  13 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10

Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди Новости

Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди

Суперлига 6-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви якунига етди.

Суперлига

6-тур

Пахтакор

Бехруз Аскаров - 8', Кими Мерк - 15', Кими Мерк - 39', Драган Черан - 84'

Суперлига. Тур 6

07/05/2024, 18:00

3
:
4
Завершен

Металлург

Аббос Отаханов - 31', Марко Миличкович - 60', Далер Шарипов - 90'

45'
90'
8'  Бехруз Аскаров
15'  Кими Мерк
15'  Умар Адхамзода
28'  Бехруз Аскаров (Саидумархон Саиднуруллаев)
39'  Кими Мерк
39'  Достонбек Хамдамов
46'  Саидумархон Саиднуруллаев (Драган Черан)
70'  Кими Мерк (Пулатходжа Холдорхонов)
77'  Достонбек Хамдамов (Мухаммадали Усмонов)
84'  Драган Черан
84'  Дилшод Саитов
3'  Шахзодбек Гофурбеков
28'  Иван Йосович (Искандар Шайкулов)
28'  Шахзодбек Гофурбеков (Сироджиддин Кузиев)
31'  Аббос Отаханов
31'  Аброр Тошкузиев
46'  Бобан Джорджевич (Шахзод Убайдуллаев)
57'  Керим Палич (Худойшукур Саттаров)
60'  Марко Миличкович
75'  Сардор Абдураимов (Хазрат Турсункулов)
90'  Далер Шарипов
90'  Шахзод Убайдуллаев

"Пахтакор" – "Металлург" 4:3

7 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Голлар: Беҳруз Асқаров 8', Кими Мерк (Умар Адҳамзода) 15', Кими Мерк (Достон Ҳамдамов) 39', Драган Черан (Дилшод Саитов) 84' – Аббос Отахонов (Аброр Тошқўзиев) 31', Марко Миличкович пенальти 60', Далер Шарипов (Шаҳзод Убайдуллаев) 90+6' 

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Санжар Назаров

VAR: Раҳимбек Каримов

AVAR: Давронбек Акмалов

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 2.Беҳруз Асқаров (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 28, 10.Драган Черан, 46), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (с), 22.Умар Адҳамзода, 40.Кими Мерк (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 70), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 35.Павел Павлюченко, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 31.Муҳаммадали Усмонов, 79.Абдушукур Махаматов, 99.Аббос Эргашбоев.

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 4.Керим Палич (6.Худойшукур Сатторов, 57), 7.Сардор Абдураимов (21.Ҳазрат Турсунқулов, 75), 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Аббос Отахонов, 22.Шаҳзод Ғофурбеков (88.Сирожиддин Қўзиев, 28), 24.Даврон Эргашев, 31.Марко Миличкович, 33.Иван Йосович (8.Искандар Шайкулов, 28), 97.Бобан Жоржевич (10.Шаҳзод Убайдуллаев, 46).

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 5.Ризо Яздандўст, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов.

Огоҳлантириш: Шаҳзод Ғофурбеков (3).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. ГОЛ! Убайдуллаевнинг ерлатиб оширган пасидан сўнг Далер Шарипов ҳисобни ўзгартирди – 4:3!

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди.

84. ГОЛ! Дилшод Саитовнинг пасидан сўнг Драган Черан ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди!

81. VAR вазият бўйича бир хулосага келди ва вазиятни офсайд дея баҳолади.

80. Тошқўзиевнинг пасидан кейин Убайдуллаев гол урди, аммо офсайд дейилмоқда. Убайдуллаевнинг олдидаги Шарипов ўйиндан ташқари ҳолатда бўла туриб тўпга ташланганди...

77. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Усмонов майдонга тушди.

75. "Металлург"да алмаштириш: Абдураимов ўрнига Турсунқулов баҳсни давом эттиради. 

72. Диёр Ортиқбоевнинг кесувчи пасидан сўнг Достон Ҳамдамов дарвозани ишғол этганди, бироқ офсайд қайд этилгани маълум бўлди.   

70. "Пахтакор"да ўзгариш: Мерк ўрнига Холдорхонов ўйинга қўшилди. 

67. Кими Мерк бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

60. ГОЛ! Марко Миличкович пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 3:2! 

59. Баҳсли вазиятни VAR текширди ва тасдиқлади.

58. Абдумажидов Тошқўзиевни йиқитгани учун пенальти белгиланди. 

57. "Металлург"да ўзгариш: Палич ўрнига Сатторов туширилди. 

48. Зарба! Достон Ҳамдамовнинг кучли зарбасини Давронов қайтаришга эришди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Пахтакор"да алмаштириш: Саиднуруллаев ўрнига Черан туширилди.  

46. "Металлург"да ўзгариш: Жоржевич ўрнига Убайдуллаев тушди.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:1. Танаффус!

45+2. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг пасидан кейин Миличкович бош билан зарба берди, ноаниқ. 

45+1. Зарба! Диёр Холматовнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Сирожиддин Қўзиев тушунарсиз паси орқали тўпни Назаровга топшираб қўя қолди. 

41. "Металлург" ҳимояси абгор аҳволда эканлиги боис Кими Мерк ҳужумда яйраб ўйнамоқда. 

39. ГОЛ! "Пахтакор" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Достон Ҳамдамовнинг қулай пасидан сўнг Кими Мерк ҳисобни оширди – 3:1!

36. Саиднуруллаев майдон марказида қоидани бузди. Эргашев тўпни ўйинга киритди. 

32. VAR голни текширди ва уни инобатга олди.

31. ГОЛ! Тошқўзиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Аббос Отахонов бош билан тўп киритди – 2:1!

28. "Металлург"да 2 та алмаштириш: Йосович ўрнига Шайкулов, Ғофурбеков ўрнига Қўзиев ўйинни давом эттиради.

28. "Пахтакор"да ўзгариш: Асқаров ўрнига Саиднуруллаев тушди. 

27. "Металлург" томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Владимир Назаров тўпни осонлик билан илиб олди. 

24. Биринчи гол муаллифи Беҳруз Асқаровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

20. Марко Миличковичнинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

18. "Металлург" ҳам қандайдир қаршилик кўрсатишга уринмоқда, лекин жамоа "Пахтакор" фонида анча ожиз кўринмоқда. 

15. ГОЛ! Адҳамзода ўзига хос рейд уюштириб, Кими Меркни пас билан таъминлади. Қирғизистонлик футболчи эса чап оёқда дарвозани ишғол қилди – 2:0!

12. Достон Ҳамдамов дастлабки дақиқаларданоқ анча фаол ва ҳақиқий сардорлардек ҳаракат қилмоқда.  

8. ГОЛ! Ҳамдамов бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячи Эргашев тўпни бош билан қайтаргач, у Беҳруз Асқаровга келиб тушди, "шерлар" футболчиси эса тўпни тўғри дарвоза тўрига жойлаб қўйди – чиройли гол! 

7. Зарбааа! Достон Ҳамдамовнинг яқин масофадан зарба бергач, Раҳим Давронов тўпни қайтарди, бурчак зарбаси.  

7. Қанотдан ошириб берилган тўпни Иван Йосович майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

4. Диёр Холматовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди. 

3. Ғофурбеков чап қанот орқали жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Адҳамзодани йиқитди ва сариқ карточка олди.  

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:00 да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика