RU

Последние новости

07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  18 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25

Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью Новости

Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсумига старт берилади.

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигаси 7 март куни ОКМК ва "Бухоро" ўртасидаги учрашув билан старт олади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур учрашув жамоалар учун мавсумдаги илк имтиҳон ҳисобланади. Қизиғи, икки жамоа ҳам ўтган мавсум иккинчи бўлишди. Фарқли жиҳати, ОКМК Суперлигада кумуш медаллар соҳибига айланган бўлса, "Бухоро" Про лигада пешқадамнинг энг яқин таъқибчисига айланди. Шу боис, ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга касб этади.


Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

Миржалол Қосимов шогирдлари янги мавсумга тайёргарликни дастлаб "Дўрмон" қароргоҳида бошлади ва "Қўқон-1912"га қарши назорат ўйинида майдонга тушди ҳамда йирик — 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Сўнгра 17 январдан 1 февралга қадар Бирлашган Араб Амирликларида йиғинни давом эттирган "кончилар" Россиянинг ЦСКА (1:4) ва "Урал" (1:1) ҳамда Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоалари билан беллашди.

5 февраль куни эса жамоа Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олди ва янги мавсумга ҳозирлик кўриш давом эттирилди. Ушбу мамлакатда Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси (0:1), Чехиянинг "Баник Острава" (1:1), Грузиянинг "Самгурали" (2:2), Мольдованинг "Милсами" (1:0), Қирғиз Республикасининг "Озгон" (4:1), Украинанинг "Колос-2" (1:0) ҳамда Қозоғистоннинг "Турон" (0:0) жамоалари қарши назорат ўйинлари ташкил этилди.

Янги мавсум олдидан жамоани Валижон Раҳимов, Шохруҳ Гадоев, Михаил Клепач, Иракли Руҳадзе каби футболчилар тарк этди. Улар ўрнига Ҳумоюншоҳ Сайётов, Аҳмадулло Муқимжонов сингари ёшлар ҳамда Наоаки Сенага, Ажак Риак каби легионерлар тўлдиради.

Улуғбек Бакаев қўл остидаги "Бухоро" янги мавсумга тайёргарликнинг илк қисмини 10–23 январь кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўтказди. Ўқув-машғулотларининг иккинчи қисми эса Туркияда ташкил этилди.

Йиғин давомида Қозоғистоннинг "Турон" (0:1), "Элимай" (2:0), "Актобе" (2:2), Россиянинг "Волгарь" (1:1), Грузиянинг "Самгурали" (1:1), Туркиянинг "Варсакспорт" (6:0), Қирғиз Республикасининг "Барс" (4:1) жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказди.

Гарчи "Бухоро"ни Ўзбекистон терма жамоа жамоаси собиқ футболчилари Виталий Денисов, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов тарк этган бўлса-да, улар ўрнига жисмоний имкониятлари юқорироқ бўлган Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов каби тажрибали ўйинчилар жалб этилди. Шунингдек, Фране Чиряк, Иосип Томашевич каби легионерлар билан шартнома имзоланди.

 

Ўзаро ўйинлар тарихи

ОКМК ва "Бухоро" Ўзбекистон чемпионати доирасида 26 ўйинда майдонга тушган. Беллашувларнинг 12 тасида олмалиқликлар, 9 тасида эса кўҳна диёр футболчилари зафар қучган. Яна 5 учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати — 44:29, ОКМК фойдасига.

 

Имкониятлар

Мазкур баҳсда ОКМК фаворит сифатида кўрсатиш мумкин. Сабаби, Тошкент вилояти жамоаси амалдаги вице-чемпион саналади. Шунингдек, таркиб жиҳатдан аввалдан шаклланган ёш ва шижоатли ўйинчиларга эга. Қолаверса, клубда ўз мухлислари қаршисида мавсумни ғалаба билан бошлашни истаги юқори бўлиши табиий ҳол. Бироқ ҳимояда интизомли ўйин намойиш эта оладиган "Бухоро" жиддий қаршилик кўрсатишига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
07 мар 13:58:21
Тож
Бухоро кўҳна диёр эмас кўҳна шаҳар дейилади.
   
07 мар 13:25:20
Пахтакорим
Бу хам Ашурматовнинг башоратими?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика