RU

Последние новости

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  0 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

Суперлига. Нима учун "Навбаҳор" бронза медаллари соҳибига айланди? Новости

Суперлига. Нима учун "Навбаҳор" бронза медаллари соҳибига айланди?

Суперлиганинг 2024 йилги мавсуми якунига кўра, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби учинчи ўринни эгаллади.

Турнир регламентига мувофиқ, икки ва ундан ортиқ қатнашчи тўплаган очколар тенг бўлиб қолса, уларнинг ўрни қуйидаги кетма-кетлик бўйича аниқланиши кўзда тутилган:

• ўзаро учрашув(лар) натижасига кўра;

• ўзаро учрашувларда олинган очколар натижасига кўра;

• ўзаро учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;

• барча учрашувларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқига кўра;

• барча учрашувларда урилган тўплар сонига кўра;

• барча учрашувларда рақиб майдонида урилган тўплар сонига кўра;

• барча учрашувларда эришилган ғалабалар сонига кўра;

• барча учрашувларда учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра;

• барча учрашувларда сафар ўйинларида эришилган ғалабалар сонига кўра;

• барча учрашувларда уй ўйинларида учралган мағлубиятлар сонининг акс таъсирига кўра.

Суперлиганинг жорий мавсумида охирги турдан сўнг учта клуб — "Навбаҳор", "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" клублари 43 очкодан жамғарди.

Регмалентга мувофиқ, бу ҳолда дастлаб ўзаро учрашувлар натижаси инобатга олинади:

"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 1:2

"Навбаҳор" — "Нефтчи" 1:0

"Навбаҳор" — "Сўғдиёна" 0:3

"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 0:3

"Сўғдиёна" — "Нефтчи" 1:2

"Нефтчи" — "Навбаҳор" 2:2

Уч клубнинг ўзаро ўйинларида "Навбаҳор" — 7, "Сўғдиёна" — 6, "Нефтчи" 4 очко жамғарди. 

Демак, "Навбаҳор" учинчи, "Сўғдиёна" тўртинчи, "Нефтчи" эса бешинчи ўринга жойлашади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика