RU

Последние новости

08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  3 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  0 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  3 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  10 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11

Суперлига: "Насаф" - "Нефтчи" ва 12-турнинг қолган баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Новости

Суперлига: "Насаф" - "Нефтчи" ва 12-турнинг қолган баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 12-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди.

12-тур доирасида ўтказилган ўйинларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.


1-вазият: "Сурхон" - "Металлург" ўйини: қизил карточка.

"Сурхон" - "Металлург" баҳсининг 45+2-дақиқасида термизликларнинг 19-рақамли футболчиси бекободликларнинг 4-рақамли аъзосига қарши жуда қўпол ҳаракат қилган. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров дарҳол футболчига қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда футболчи рақибининг оёқ ҳимояланмаган қисмига бутсасининг таг қисми билан оёғини босган. Шу сабаб ҳакамларнинг қизил карточка бўйича чиқарган қарори тўғри, деб топилди.




2-вазият. "Сурхон" - "Металлург" тўқнашуви: баҳсли пенальти.


"Сурхон" - "Металлург" учрашувининг 83-дақиқасида номинал мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси рақиби дарвозаси томон ҳужум амалга оширди. У мезбонлар ҳимоячисини алдаб ўтаётган чоғда ҳимоячи унинг оёғини босиб олди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси ҳужум қилаётган футболчини қўполлик билан тўхтатиб қолган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.




3-вазият: "Насаф" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


"Насаф" - "Нефтчи" учрашувининг 9-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда фарғоналикларнинг 2-рақамли ҳимоячиси томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери сариқ карточкани бекор қилиб, ҳимоячини майдондан четлатишга қарор қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчининг сариқ карточкаси бекор қилиниб, сўнгги умид фоли учун қизил карточка билан жазолангани тўғри қарор ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.




4-вазият. "Насаф" - "Нефтчи" учрашуви: баҳсли пенальти.


"Насаф" - "Нефтчи" баҳсининг 37-дақиқасида майдон эгаларининг 10-рақамли футболчиси берган зарбадан сўнг тўп меҳмонлар аъзосининг қўлига тегди. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев дастлаб ўйинни давом эттирди. Бироқ ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, қарорини ўзгартирди ва нуқтага ишора қилди. Шунингдек, рефери қўли билан ўйнагани учун "Нефтчи" вакилига сариқ карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашди. Меҳмонлар ҳимоячисининг қўли табиий ҳолатда эмас ва у дарвоза томон кетаётган тўпни қўли билан қайтариб қолган. Пенальти белгилаш ва сариқ карточка кўрсатиш учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.




5-вазият. "Бунёдкор" - "Олимпик" тўқнашуви: баҳсли пенальти.


"Бунёдкор" - "Олимпик" учрашувининг 20-дақиқасида мезбонлар бурчак зарбасини амалга ошириш имконига эга бўлди. Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонларнинг 64-рақамли вакили майдон эгаларининг 14-рақамли аъзосини оёғини босиб, унга қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов ВАРда вазиятга аниқлик киритгач, нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашди. Меҳмонлар ҳимоячиси ҳужум қилаётган футболчининг оёғини босган ва унинг йиқилишига сабабчи бўлган. Пенальти белгилаш учун асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.




6-вазият: "Бунёдкор" - "Олимпик" ўйини: қизил карточка.


"Бунёдкор" - "Олимпик" баҳсининг 42-дақиқасида мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 15-рақамли вакилига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва оёқнинг ҳимояланмаган қисмига зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов дарҳол футболчига қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи тўп учун ҳаракат қилмаган ва рақибига қарши жуда кескин ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




7-вазият: "Бунёдкор" - "Олимпик": баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


"Бунёдкор" - "Олимпик" беллашувининг 90+2-дақиқасида меҳмонлар ҳужум уюштираётган вақтда тўп майдон эгалари жарима майдонида ҳимоячининг қўлига тегди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимоячининг қўли нотабиий тарзда эди. Бу каби ҳолларда пенальти белгиланиши лозим. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.




8-вазият: ОКМК - "Пахтакор": баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


ОКМК - "Пахтакор" беллашувининг 11-дақиқасида меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси узатмасидан сўнг тўп олмалиқликлар жарима майдонидаги 7-рақамли футболчига тегди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримов ВАРга бориб, ҳолатни ўрганди ва 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга аралашиб, тўғри қилди. Ҳимоячи тўп йўналишига таъсир қилган. Шунингдек, унинг қўли нотабиий тарзда турибди. Пенальти учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




9-вазият: ОКМК - "Пахтакор": баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


ОКМК - "Пахтакор" беллашувининг 76-дақиқасида меҳмонларнинг 3-рақамли ҳимоячиси майдон эгаларининг 10-футболчисини ўз жарима майдонида йиқитди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримовни ВАР ҳаками монитор ёнига чақирди ва рефери нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашди. Ҳимоячи рақибига нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатган. Бу каби вазиятларда пенальти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.




10-вазият: "Динамо" - "Андижон" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


"Динамо" - "Андижон" учрашувининг 87-дақиқасида мезбонларнинг 35-рақамли футболчиси дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда андижонликларнинг 28-рақамли ҳимоячиси томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Фаррух Янсупов дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери ҳимоячини майдондан четлатишга қарор қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашди. Футболчи сўнгги умид фоли учун қизил карточка билан жазоланди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика