RU

Последние новости

23:49Темурхўжа Абдухолиқов четлатилишига муносабат билдирди  0 23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  2 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  6 23:05"Леганес" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  6 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  1 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  7 22:07"Ал Насср" — "Ар Риёд". Отавио, Мане, Дуран ва Роналду асосий таркибда  2 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  5 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  4 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0 20:53Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"  6 20:43Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди"  1 20:25Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади  16

Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Суперлига

5-тур

"Динамо" – "Сўғдиёна" 1:1

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 19:00

Голлар: Ратиньо (Фирдавс Абдураҳмонов) 26' – Жавоҳир Қаҳрамонов 39'

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Aкмал Ғиёсов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Aваз Aбдуллаев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (16.Ричард Фрайдей, 60), 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 18.Олександр Кучеренко (5.Дуглас Майкон, 68), 22.Улуғбек Абдуллаев, 25.Ойбек Ўрмонжонов (11.Хислат Халилов, 60), 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 88.Марко Станоевич.

Захира: 27.Эден Неманов, 8.Санжар Қодирқулов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Салим Мустафоев, 24.Муҳсин Бозоров, 55.Манучеҳр Сафаров, 

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов (17.Эҳсони Паншанбе, 46), 8.Суҳроб Иззатов, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (32.Нодиржон Сойибов, 56), 77.Лука Жоржевич, 99.Умидбек Султонов (9.Самандар Мавлонқулов, 61).

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 5.Беҳруз Жуматов, 6.Самандар Синдаров, 11.Саҳоб Рашидов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 34.Дилшодбек Мисралиев.

Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич (45+2), Ричард Фрайдей (81).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

87. Зоир Жўрабоев қанотда Ричард Фрайдейга нисбатан қоидани бузди. 

85. "Динамо"да ўзгариш: Ҳожимирзаев ўрнига Қодирқулов тушди. 

85. Зарба! Люпчо Дориевнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

81. Ричард Фрайдей Қаҳрамоновга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

77. Ууух! Самандар Мавлонқулов деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

76. "Динамо" ҳужумлар қилиб, вазиятни ўз томонига оғдириб кетишга ҳаракат қилмоқда, аммо якунда нимадир етишмаяпти. 

73. Станоевичнинг узатмасидан кейин Фирдавс Абдураҳмонов бош билан анча ноаниқ зарба берди. 

71. Ҳожимирзаев ичкарига яхши кириб борди, аммо пас беришда адашди. 

68. "Динамо"да ўзгариш: Кучеренко ўрнига Дуглас Майкон майдонга туширилди. 

65. Ричард Фрайдей ҳимоячи билан кураш чоғида йиқилиб тушди ва ҳакамга қаради, бироқ у тўп эркин зарба орқали ўйинга киритилишини кўрсатди. 

63. ГОЛ! Люпчо Дориевнинг чап оёқда йўллаган айланма зарбаси дарвоза тўққизлигига бориб тушганди, бироқ у офсайдда қолгани учун гол бекор қилинди.

61. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Султонов ўрнига Мавлонқулов туширилди. 

60. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Ўрмонжонов ўрнига Халилов, Мираҳмадов ўрнига Фрайдей ўйинга қўшилди. 

59. Зарбааа! Паншанбенинг жарима зарбасидан кейин Ягудин тўпни қайтарди!

56. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Андреев ўрнига Сойибов майдонга тушди. 

52. Учрашув темпини у қадар юқори деб бўлмайди, аммо зерикарли ҳам эмас. Икки жамоа ҳам имкон қадар фаол ҳужумга ўтмоқда. Майдонда ётиб олишлар йўқ. 

50. Улуғбек Абдуллаев майдон маркази бўйлаб яхши юриш қилди, бироқ якунда шеригига пас беришга улгурмади. 

48. Қаҳрамоновнинг узатмасидан сўнг "Сўғдиёна" вакили дарвозани нишонга олиб кўрди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади. 

47. Лука Жоржевич катта тезликда олдинга бориб, ҳимоячи Ўрозов қаршилигига учради ва бурчак зарбаси ишлади. 

46. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Мустафоқулов ўрнига Паншанбе туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+6. Зарба! Бу гал Марко Станоевич узоқдан зарба йўллаб кўрди, анча ноаниқ. 

45+5. Зарбааа! Ҳожимирзаевнинг пасидан кейин Ўрмонжонов яқин масофадан зарба йўллади, Собиров зарбани бартараф қилди! 

45+2. Марко Станоевич қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

43. "Сўғдиёна" вакилининг ичкарига ошириб берган тўпини Равшанбек Ягудин мушти билан уриб узоқлаштирди. 

39. ГОЛ! Кучеренконинг хатосидан кейин тўп тўғри Жавоҳир Қаҳрамоновга етиб келди ва у пастки бурчакни нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

38. Люпчо Дориев Андреевдан тўпни олгач хатога йўл қўйди ва тўпни йўқотди. 

35. "Динамо" мухлисларининг кайфияти аъло ва жамоадан яна битта гол сўрашмоқда. 

32. Бош ҳакам VAR мониторига бориб, вазиятни ўрганди ва ўйинни давом эттириш керак деб топди. 

29. Станислав Андреевнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Вазият ўрганиб чиқилмоқда. 

26. ГОЛ! Ҳафтанинг навбатдаги супер голи муаллифи – Ратиньо! Бразилиялик хавбекнинг ўнг оёқдаги кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб дарвозадан жой олди. 

25. Уууух! Яна ўша Марко Станоевичнинг зарбаси жуда хавфли кўриниш касб этди. 

23. Зарба! Султоновнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

22. Уууух! Станоевичнинг бурчак зарбасидан берган кетма-кет 2 та зарбасини Собиров бартараф этди! Қойил, ёш посбонга! 

21. Зарбааа! Ҳожимирзаевнинг зарбасидан кейин тўп Қобиловга тегиб майдонни тарк этди. 

18. Кучеренко майдон марказида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. 

16. Зарбаааа! Миржаҳон Мираҳмадовнинг айланма зарбасидан сўнг Муҳаммадюсуф Собиров катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди! Чиройли сэйв! 

14. Ууух! Станоевичнинг узатмасидан сўнг Ойбек Ўрмонжонов бош билан зарба берди, хавфли, аммо ноаниқ.

13. Ўрмонжонов қанотда фаоллик кўрсатиб, бурчак зарбаси ишлаб олди, Зоир Жўрабоев ҳимояда пешвоз чиқди. 

9. Зарбааа! Марко Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

7. Бош ҳакам ўйинни давом эттириш қарорига келди. Давом этамиз. 

6. VAR ўша вазият бўйича бош ҳакамга алоқага чиқди. Достон Раҳмонов вазият билан танишиш учун VAR монитори томон йўл олди. 

4. Ҳужумчи Умидбек Султонов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушиб, эътироз билдирди, аммо ҳакам ўйинни давом эттиришни лозим топди. 

1. Учрашувга старт берилди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. 

- 19:14 да тез тиббий ёрдам хизмати стадионга етиб келди. 

- Тез ёрдам машинаси вақтида етиб келмагани боис учрашув бошланиши кечикмоқда. Маълумот учун, агар тез ёрдам машинаси ўйинга 30 дақиқа кеч қолса, мезбон клубга техник мағлубият ёзилади.

- Учрашув 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг: +7   

Комментарии

+2   
12 апр 18:37:50
Альберт Габсалямов
Динамо только победа! Динамо только вперёд! Динамо сила!
+1   
12 апр 18:33:29
Y@Go_6060
Олга олга Динамо
   
12 апр 23:49:14
Санжар
Ответ на комментарий пользователя "Булунгур"
Собиров щур уйнамаганда сугдиена аник ютказарди,митровични савиясига етди
Айтганимдай 1 чи голда буйи паслик килди
   
12 апр 22:48:43
"Булунгур"
Ответ на комментарий пользователя Санжар
Мухаммадюсуф Собиров варатада турса Сугдиена юткизяпти. Афсус Митрович травмаси жиддий булиб чикди. Бугунам Собиров эпьолмаса кере чунки буйи жуда пас
Собиров щур уйнамаганда сугдиена аник ютказарди,митровични савиясига етди
   
12 апр 21:46:19
Фарход
Ният галаба эди, шукур дуранга хам, кейинги тур насиб булса Худо хохласа ютамиз, вперёд Динамо Самарканд. Только победа, Вадим Карленович Спасибо огромное за Ваш труд ( знаем что не благодарный труд ) . За последний время наконец-то создалось хороший состав и тренеров и игроков
   
12 апр 21:18:40
Санжар
Ответ на комментарий пользователя Д И Н А М О жон
2:0 ютамиз
))))
   
12 апр 21:18:40
Санжар
Ответ на комментарий пользователя Д И Н А М О жон
2:0 ютамиз
))))
   
12 апр 20:20:42
HY
Сайтда Бу ўйинни таблоси ишламаяптия
   
12 апр 19:44:04
Абдурахмон Вахобов
СУПЕР ГОЛ МОЛОДЦЫ РЕБЯТА!! ТОЛЬКО ВПЕРЁД!!
   
12 апр 19:12:21
Д И Н А М О жон
2:0 ютамиз
   
12 апр 19:10:30
Вохид Ропиев
103ga tel qlela
   
12 апр 19:00:35
Санжар
Мухаммадюсуф Собиров варатада турса Сугдиена юткизяпти. Афсус Митрович травмаси жиддий булиб чикди. Бугунам Собиров эпьолмаса кере чунки буйи жуда пас
   
12 апр 19:00:33
Санжар
Мухаммадюсуф Собиров варатада турса Сугдиена юткизяпти. Афсус Митрович травмаси жиддий булиб чикди. Бугунам Собиров эпьолмаса кере чунки буйи жуда пас
   
12 апр 18:45:54
Elyor Haydarov
Утган мавсум Сугдиенани медалдан курик колдирган ЭДИ бугун уша маглубият аламини оламиз олга СУГДИЕНА факат галаба
   
12 апр 18:42:01
Kozimbek
Soʻgʻdiyona va Dinamo qoʻshnilar derbisida qiziqarli oʻyin kutib qolaman menimcha Soʻgʻdiyona oʻziga kelib oldi va gʻalaba qozonadi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика