RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  97 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Суперлига, 8-тур
"Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:2
02 май 2025 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:30
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдухамид Абдураимов, Алишер Абдуваҳидов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR: Ахрол Рисқуллаев
AVAR: Шерзод Аъзамов
Комиссар: Маъмур Султонов

Голлар: 1:0 – 16, Темурхўжа Абдухолиқов, 1:1 – 84, Жасур Холтўраев (пенальти), 1:2 – 90+7, Жавоҳир Ҳусанов

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 62), 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Имеда Ашортиа (8.Мартин Шролер, 67), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (10.Расул Йўлдошев, 57), 74.Луис Качорри (22.Азизбек Амонов, 67), 77.Музаффар Олимжонов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 30.Сардор Абдунабиев, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава, 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 90+2), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 72), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (14.Жасур Холтўраев, 60)
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 15.Зафар Ҳакимов, 17.Алишер Хайруллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Николоз Мали (28), Марко Бугарин (76)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. ГОЛ! "Бунёдкор" дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Ҳусанов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 

90+2. "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Олимжонов томонидан рақиб жарима майдонида йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

84. ГОЛ! Холтўраев ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

83. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бобур Йўлдошев фол ишлатди деб топилди.

80. Бурчак узатмасидан сўнг Холтўраев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади. Кейинчалик ҳакам ВАР монитори қаршисига йўл олди.

78. Қосимов томонидан ижро этилган жарима зарбасига аниқлик етишмади.

76. Бешимовни қоидабузарлик эвазига тўхтатиб қолган Бугаринга сариқ карточка кўрсатилди.

1270 нафар томошабин бугунги учрашувни стадиондан кузатмоқда экан.

74. Расул Йўлдошевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

72. "Қўқон-1912"да ўзгариш содир этилди.

69. Мезбонлар томонидан йўлланган зарба Гиоргедзега тегиб қайтди, "Бунёдкор" пенальти сўради, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

67. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. 

66. Абдухолиқов яқин масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

64. Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

62. "Бунёдкор"да ўзгариш содир бўлди.

60. "Қўқон"да ўзгариш: Кондратюк ўрнига Холтўраев майдонга тушди.

57. "Бунёдкор"да ўзгариш: Йўлдошев Раҳимжоновни алмаштирди. 

55. Бугарин меҳмонларнинг ҳужумини олдини олди, қарама-қарши ҳужумда Тоштемиров ишончли ҳаракат қилди.

51. Олимжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

48. Зарба! Акрамовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Абдунабиев қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Ашортиа ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ашортиа рақиб жарима майдонидан ўта ноаниқ зарба йўллади.

42. Гиоргадзе мезбонларнинг бурчак узатмасини қайтарди.

38. "Қўқон-1912" футболчиси Ёқубов Бугариннинг ўта қўпол хатосидан унумли фойдалана олмади. Унинг деярли бўш қолган дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

36. Ашортиа чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпга зарба бера олмади.

36. Майдон марказида Йўлдошевга нисбатан фол ишлатилди.

31. Кондратюк рақиб жарима майдонида бош билан ноаниқ зарба йўллади.

28. Мали Бешимовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

23. Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Качорри ва Гиоргадзе ўртасида тўқнашув содир бўлди.

21. Мезбонлар чап қанотдан навбатдаги ҳужумни ташкиллаштиришди, жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

16. ГОЛ! Абдухолиқов "Қўқон-1912" ҳимоячиларининг тўпни қайтаришдаги хатосидан унумли фойдаланган ҳолда дарвозани ишғол қилди! 

11. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми бесамар якунланди.

9. Качоррининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Малининг ўнг қанотдан узатмасини Абдухолиқов бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

3. Ашортианинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Нормуродов тўп учун курашда Акрамовдан устун келди ва рақиб ҳужумини зарарсизлантирди.

1. Олимжонов чап қанотдан олдинга бориб, марказ томон пас берди. Исоқов тўпни эгаллаб олди. 

1. Ўйин бошланди. Мезбонлар тўпни ўйинга киритди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Қўқон-1912" оқ-кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика