RU

Последние новости

01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  32 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  11 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6

Суперлига. Бугун "Навбаҳор" - "Локомотив" ва "Металлург" - "Қўқон-1912" ўйинлари бор Новости

Суперлига. Бугун "Навбаҳор" - "Локомотив" ва "Металлург" - "Қўқон-1912" ўйинлари бор

Бугун Суперлигада 2-турнинг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

“Металлург” - “Қўқон-1912”
6март 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:15
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров


Мавсумни ижобий натижалар билан бошлаган икки клуб ўртасидаги баҳс. "Металлург" Тошкент вилояти дербисида АГМК меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Бекобод клуби сафида Аброр Тошқўзиев тўп киритди. "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди. Мурод Холмуҳаммедов иккита гол урган бўлса яна бир голга Қувондиқ Рўзиев муаллифлик қилди.

Бу жамоалар ҳозирга қадар 20та ўйинда тўқнаш келишган. Қизиғи натижалар мутлақо тенг: иккала жамоа ҳам 9тадан учрашувда ғолиб бўлган. Иккита баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. "Металлург" ҳам, "қўқон-1912" ҳам 32тадан гол ургани янаям қизиқ.

2019 йилги мавсумда ҳар иккала баҳсда ҳам "Металлург" зафар қучган. Бекободда 3:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Қўқонда 2:3 ҳисоби кузатилган.

Ўтган мавсум "Металлург" шарафини ҳимоя қилган Музаффар Музаффаров яқинда "Қўқон-1912"га кўчиб ўтди.

Бекободда ўтган 10та ўйинда "Қўқон-1912" фақат бир марта ғалабага эришган (2002 йил) ва бир бор дуранг ўйнаган (1998 йил), қолган 8та учрашувда "Металлург" ўз уйида ғолиб бўлган.

Металлург

Станислав Андреев - 21'

Суперлига. Тур 2

06/03/2020, 18:15

0
:
1
Завершен

Коканд-1912

45'
90'
21'  Станислав Андреев
51'  Андрей Шипилов
90'  Андрей Шипилов




“Навбаҳор” - “Локомотив”
6 март 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 18:15
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Ахмед Тиллаев


Биринчи турда амалдаги чемпионга қарши муносиб ўйнаган “лочинлар” бу сафар ўз майдонида вице-чемпион “Локомотив”ни қабул қилишади.

“Навбаҳор” мавсумни Тошкентда “Пахтакор”га қарши баҳс билан бошлади ва 1:2 ҳисобида аламли тарзда мағлуб бўлди. Жамоа сафида россиялик легионер Иван Соловьёв гол урди. Ушбу гол 2020 йилги Суперлиганинг энг биринчи голи бўлди. “Локомотив” эса ўз майдонида “Андижон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Қизиғи “темирйўлчилар” сафида ҳам россиялик легионер Кирилл Погребняк тўп киритди, у дубль қайд этди.

Ўзаро ўйинлар тарихига назар солсак устунлик "Локомотив" томонида эканини кўриш мумкин. "Темирйўлчилар" 19та ўйинда зафар қучишган, 8та учрашувда "лочинлар"нинг қўли баланд келган. Қолган бешта баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. "Локомотив" ўзаро 32та ўйинда 56та тўп киритган бўлса, "Навбаҳор"да бу кўрсаткич 39тага тенг.

Бир йил олдинги ўзаро ўйинларда "Локомотив" ҳам сафарда, ҳам ўз майдонида ғалабага эришган. Қизиғи Тошкентда ҳам, Наманганда ҳам "темирйўлчилар" 1:0 ҳисобида ғолиб бўлишган.

Охирги 5та ўзаро ўйиннинг барчасида Тошкент клуби бу жамоани мағлуб этган. Сўнгги бор "Навбаҳор" 2018 йил Наманганда "Локомотив"ни таслим қилганди. "Лочинлар" охирги 4та ўйинда ушбу жамоа дарвозасига умуман гол ура олишмаган.


Навбахор

Азим Ахмедов - 64', Игорь Голбан - 88'

Суперлига. Тур 2

06/03/2020, 18:15

0
:
2
Завершен

Локомотив

45'
90'
59'  Иван Соловьёв
63'  Забихилло Уринбаев (Шохрух Махмудходжиев)
64'  Азим Ахмедов
82'  Иван Соловьёв (Джавлон Ибрагимов)
88'  Игорь Голбан
90'  Ислом Рашидханов (Павел Голышев)
18'  Олег Зотеев
39'  Кирилл Погребняк
59'  Даврон Умиров
63'  Кирилл Погребняк (Диер Турапов)
65'  Даврон Умиров (Вадим Афонин)
71'  Марат Бикмаев
85'  Даврон Хошимов
86'  Шахзод Шайманов (Абдулазиз Юсупов)
89'  Темурходжа Абдухаликов

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика