RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  3 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  13 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Суперлига. Абрамов учун уддаланмаган "миссия" Новости

Суперлига. Абрамов учун уддаланмаган "миссия"

"Бунёдкор" эртага Суперлига 17-турида "Динамо" меҳмони бўлади.

Динамо

Шохрух Абдурахмонов - 25'

Суперлига. Тур 17

28/08/2022, 19:00

2
:
1
Завершен

Бунедкор

Усмонали Исмоналиев - 57', Дмитрие Побулич - 62'

45'
90'
25'  Шохрух Абдурахмонов
46'  Тулкин Эргашев (Ислом Шарипов)
71'  Евгений Чумак (Сахоб Рашидов)
84'  Марат Бикмаев (Фахриддин Алимов)
32'  Ибрахим Томива (Усмонали Исмоналиев)
57'  Усмонали Исмоналиев
62'  Дмитрие Побулич
71'  Умарали Рахмоналиев (Авазбек Улмасалиев)
89'  Расул Юлдашев (Умидбек Султонов)
89'  Дмитрие Побулич (Билол Туплиев)

Фақат 3 очко!

Ҳар 2 жамоа ғалаба илинжида майдонга чиқади. Охирги 9 турда 1 очко билан кифояланган Самарқанд клуби элитада қолишни истаса, "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайриши" керак. "Бунёдкор"даги вазият ҳам бошқача эмас. Сўнгги 11 ўйиннинг фақат 1 тасини ғалаба билан якунлаган тошкентликлар шу ҳафта кубокни ҳам тарк этишди. Ҳозирги вазиятда мухлислар ва раҳбариятни тинчлантириш учун ҳам ютуқ керак. Шу туфайли кураш ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалингунига қадар давом этса керак.

Норсафаров қайтди

12-тур доирасидаги "Олимпик" 1:0 АГМК ўйинидан кейин дисквалификация қилинган Фирдавс Норсафаров ушбу ўйин орқали Суперлигага қайтяпти. "Бунёдкор" бу йил қаршилик рефери ишлаган 2 ўйинда 1 очко билан чекланган эди:

8-тур. "Бунёдкор" 1:1 "Металлург"

11-тур. "Сурхон" 1:0 "Бунёдкор"

28 ёшли арбитр "Динамо" иштирокидаги учрашувда сўнгги бор 2020 йилда ишлаган, ўшанда самарқандликлар "Нефтчи" устидан зафар қучишганди (2:0).


Тўқнашувлар тарихи

Статистикадаги мутлақ устунлик "Бунёдкор" томонида. Тошкент клуби "Динамо"га қарши 23 ўйиннинг 19 тасини ўз фойдасига ҳал қилган, 3 та баҳсда кучлар тенг келган. Самарқандликларнинг ягона ғалабаси эса 2014 йилга тўғри келади. "Жар" стадионида ўтган учрашув тақдири ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳал бўлган. Аниқроғи, Азамат Бобожоновнинг супер голи мезбонларни тиз чўктирганди. 


Имконсиз вазифа

Вадим Абрамовга Самарқанд жамоасини Суперлигада олиб қолиш топширилган. Агар Карленович ўз шогирдлари ишлаётган собиқ жамоасини енга олмаса, "Динамо"га кейинчалик Том Круз ҳам ёрдам беролмайди. Гарчи унинг қаршисида тарихдаги энг кучсиз "Бунёдкор" турган бўлса ҳам, ҳеч қайси мураббий пойтахт клубини Самарқандда енголмаганини унутмаслигимиз керак (11 ўйинда 2 дуранг).

Хуллас, Абрамовнинг олдида шу кунгача ҳеч ким бажаролмаган вазифа турибди. Нима деб ўйлайсиз, Карленович уддалайдими?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика