RU

Последние новости

03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  124 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  137 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  81 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  14 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  5 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  1 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  5 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  6 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1

Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади Новости

Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади

ЎзПФЛ Суперлига жамоаларининг янги мавсум учун қайдномасини навбати билан эълон қилиб бормоқда.

Жамоалар таркибига назар ташлар эканмиз, бир қатор тажрибали номдор футболчилар йўқлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, ўтган мавсумда "Бухоро" билан Суперлигага йўлланма олган Жасур Ҳасанов бу йил Суперлиганинг ҳеч бир жамоасининг қайдномасидан ўрин олгани йўқ. Маълумот учун, бу йио 42 ёшга тўладиган Ҳасанов фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор", "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", ОКМК, "Бухоро" жамоаларида тўп тепган. 

2024 йилда "темирйўлчилар" дарвозасини қўриқлаган Суҳроб Султонов ҳам бу мавсумда Суперлига жамоалари йиғинларида кўриниш бермади. Суҳроб Султонов Суперлигада "Металлург", ОКМК, "Бунёдкор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

"Қизилқум"нинг содиқ футболчилари Файзулла Қамбаров ва Азизбек Усмонов ҳам мавсумни элитада бошламайдиган бўлди. Ушбу икки футболчи 2013 йилдан буён навоийликлар либосида ҳаракат қилиб келаётган эди. Усмонов 2018 йил маълум вақт "Сурхон"да тўп тепган ва яна "Қизилқум"га қайтган. 

Тажрибали марказий ҳимоячи Артём Филипосян ўтган мавсумни Ҳасанов каби Бухорода ўтказди ва жамоа билан Суперлига чиптасини қўлга киритди. Аммо футболчи бирон жамоа билан шартнома имзоламади. 

Сўнгги икки мавсумда катта футболдан узоқда юрган Шерзод Аъзамов катта эҳтимол билан бутсаларини михга илган бўлиши мумкин. Футболчи Суперлигада охирги маротаба 2022 йил октябрь ойида "Пахтакор" таркибида "Насаф"га қарши майдонга тушган эди. Шундан буён уни яшил майдонда кўрганимиз йўқ.

Дарвозабон Александр Лобанов 2024 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор" сафини тарк этган эди. Киперни эса 2025 йил Суперлиганинг дастлабки даврасида кўрмаймиз. У ҳеч бир жамоа сафига қўшилгани йўқ. 

"Металлург", "Бунёдкор", ОКМК жамоаларидаги фаолияти билан танилган Муроджон Тошматов ва Мирғиёс Сулаймонов Суперлига жамоалари билан шартнома имзоламади. Сулаймонов 2024 йилнинг биринчи даврасини Бекободда, Тошматов эса Олмалиқда ўтказганди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
04 мар 16:10:16
Sanjar Tojiboyev
Ответ на комментарий пользователя Жамолиддин Эргашев
Олим Навкаров кайси клубга утган уни европадан кайтариш керак узимда пахтакор ëки бошка жамоаларга сув ва хаводек зарур
Детскийлашманг
   
04 мар 21:49:11
D.BECKHAM
Файзулла Қамбаров жуда содиқлик кўрсатди менимча ўз жамоасига, терма жамоа даражасида ўйнаган пайтлариям бўлди (афсус бизни Баба, Абрамлар пайқашмади буни, ўз бизнеслари билан овора эдилар...), аммо ўз Қизилқумини ташлаб кетгани йўқ, пулни кетидан қувгани йўқ...
Респект!!!
   
04 мар 18:46:45
Abdusalom Mirzayev
Жасур яна бир икки йил ўйнаб берса бўларди, заҳирадан тушиб бўлса ҳам. Келинглар ҳамма биргаликда Жасур Ҳасановни қайтишга ундаймиз.
   
04 мар 18:03:10
Привет
Лобанов катта эхтимол билан Локомотивга утади иккинчи даврадан булса хам, чунки Локомотив уни хизматларига жуууууууууууууууууууууууууда мухтож !!!
   
04 мар 16:33:13
Oybek Haydarov
Жаска Хасанов молодчина Энг зур футболчилардан Бири Майли бирор Бир еш командами бериш керак энди
   
04 мар 16:29:01
Салох,иддин Мадияров
Олга
   
04 мар 15:03:31
Жамолиддин Эргашев
Олим Навкаров кайси клубга утган уни европадан кайтариш керак узимда пахтакор ëки бошка жамоаларга сув ва хаводек зарур
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика