RU

Последние новости

16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  1 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  2 16:05Қадрдон жамоалар тўқнашуви 7 йилдан сўнг яна "Истиқлол"га қайтмоқда. Бугун Фарғонада ким байрам қилади?  2 15:55ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак  1 15:29"Манчестер Сити" ПСЖ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 15:00"Бавария" Доннаруммага қизиқмоқда  1 14:38Англия терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  5 14:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  1 14:05Модрич: "Ҳар уч кунда ўйнай оламан"  2 13:41Ўзбекисион U-18 терма жамоаси йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати  5 13:24Суперлига. 2-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Хоразм" ва "Бухоро" 1 нафардан йўқотишга эга  1 13:01Александр Кержаков Ўзбекистондан тушган таклифни рад этган  14 12:40Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади  0 12:26ФАКТ. "Қизилқум" 10 йилдан буён меҳмонда "Бухоро"ни юта олмаяпти  0 12:14Суперлига. 2-тур ўйинларига превью  0

Суперлига. 2-тур ўйинларига превью Новости

Суперлига. 2-тур ўйинларига превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур учрашувларига старт берилади.

"Нефтчи" – "Қўқон-1912"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

"Нефтчи" чемпионликка фаворитларидан бири сифатида кўрилаётганига қарамай, илк турдаёқ очко йўқотди. Сўнгги икки мавсумда энг кўп дуранг ўйнаган жамоалар қаторидан жой олган фарғоналиклар ғалабани ушлаб қолишга уриниш туфайли мағлубиятга учрашига ҳам бир баҳя қолди. Якунда эса "мағлубиятсиз анъана" давом эттирилди. Юқори элитага қайтган "Қўқон-1912" ҳам дастлабки турда 1 очко билан кифояланди. Баъзи камчиликларни айтмаганда, "Андижон"га қарши баҳс ёмон ўтмади. Жасур Холтўраев бир неча бор рақиб дарвозасига тўп киритиш учун имкониятларга эга бўлди. Бахтиёр Қосимов стандарт вазиятларни хавфли ижро этишини барчага кўрсатиб қўйди. 

Ўзаро ўйинлар тарихи

Суперлига доирасида мухлислар Фарғона дербисига 30 маротаба гувоҳ бўлишган. Уларнинг 20 тасида "Нефтчи", 6 тасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган. Яна 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 73-19, "Нефтчи" фойдасига.

Имкониятлар

Икки жамоанинг очкоси тенг бўлишига қарамай, таркиб жиҳатдан, қолаверса, мезбонлик нуқтаи назаридан "Нефтчи"нинг ғалабага бўлган имконияти юқорироқ. Бироқ дерби мақомидаги ўйинда "Қўқон-1912" ҳам жон-жаҳди билан курашга киришишига шубҳа йўқ.


"Бухоро" – "Қизилқум"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

Фарғона дербиси сингари қўшни вилоятлар дербиси ҳам ўзгача шиддатда ўтиши аниқ. "Бухоро" илк турда кумуш медалларга эга чиққан ОКМК билан тенгма-тенг баҳс олиб бориб, сўнгги дақиқаларда аламли гол қабул қилиб олди. "Қизилқум" эса мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлади. Никола Лазаревич шогирдлари "Сурхон"ни мағлубиятга учратди. Ҳозирча мусобақа пешқадами бўлиб турган навоийликларда ғалабали серияни давом эттириш истаги юқори.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар Ўзбекистон чемпионати тарихида 42 маротаба тўқнаш келган бўлиб, 18 тасида "Қизилқум", 17 тасида "Бухоро"нинг қўли баланд келган. Яна 7 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 55-47, "Қизилқум" фойдасига.

Имкониятлар

Мазкур қарама-қаршиликда ҳар қандай натижа қайд этилиш мумкин. Суперлигага қайтган "Бухоро" 2014 йилдан бери ўз майдонида қўшниларига ютқазмаган. Бироқ бўлажак баҳсда меҳмонларнинг кичик устунлигини тахмин қилиш мумкин.

"Шўртан" – "Бунёдкор"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

"Шўртан" биринчи турда мухлислари кутган ўйинни намойиш эта олмади. Тўғри, Про лигада таниш ҳисобланган "Хоразм"га қарши учрашувда кўплаб хавфли вазиятлар яратилди, рақиб дарвозабони бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Бироқ ғузорликлар ҳам кўпгина вазиятларда оддий хатоларга йўл қўйишди. "Шўртан"ни иккинчи турда биринчисидан анча жиддийроқ рақиб кутиб турибди. "Бунёдкор" кучли таркибга эга "Нефтчи"га қарши ўйинда нафақат ирода кўрсатди, балки ғалаба учун ҳам ҳаракат қилиб кўрди. Бой берилган очколарни эса бу турда тўлдиришга уриниб кўради.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа чемпионат доирасида 20 маротаба тўқнаш келган. Уларнинг 14 тасида "Бунёдкор", 2 тасида "Шўртан" учтун келган. Яна 4 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 38-5, "Бунёдкор" фойдасига.

Имкониятлар

Суперлигага қайтган Қашқадарё жамоаси илу турдан хулоса чиқарган ҳолда ўз майдони илк ғалабасини қўлга киритишга уриниб кўради. "Шўртан" бу рақиб билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олишини ўтган йили Ўзбекистон кубогида исботлаганди. Аммо бўлажак баҳсда "Бунёдкор"нинг уч очко қўлга киритиш имкониятлари юқорироқ ҳисобланади. Қолаверса, пойтахтликлар таркиби янги мавсум олдидан сезиларли равишда кучайтирилди.

"Андижон" – "Насаф"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

Янги мавсумда Осиёнинг клублар ўртасидаги нуфузли турнирларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган жамоалар 2-турда ўзаро беллашади. "Андижон" илк турда "Қўқон-1912" билан бир очкодан бўлишиб олган бўлса, "Насаф" қийин ўйинда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишни уддалади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар Суперлига доирасида 46 маротаба тўқнаш келган. Уларнинг 28 тасида "Насаф", 7 тасида "Андижон" зафар қучган. Яна 11 ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 99-51, "Насаф" фойдасига.

Имкониятлар

"Андижон" сўнгги йилларда ўз майдонида "Насаф"га ютқазгани йўқ. "Бургутлар" ўзгача атмосфера бағишлайдиган мухлислари қаршисида илк ғалабасини тантана қилишга уриниб кўради. Умуман олганда, кучлар тенг келиш эҳтимоли юқори, бироқ "Насаф" таркиб ва тажриба жиҳатдан кичик устунликка эга.


"Динамо" – "Машъал"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

Самарқандликлар илк турда тайёр ғалабани ўзиники қила олмади. "Навбаҳор"га қарши беллашув сўнгидаги пенальти кўкка совурилди. Аммо ўйин давомида "Динамо" анча шиддатли эканлигини кўрсатди. "Машъал"нинг янги мавсумга қай даражада эга эканлиги ҳақида ҳозирча етарлича тасаввурга эмасмиз, сабаби муборакликларнинг "Пахтакор"га қарши ўйини қолдирилганди. Бироқ уларнинг Про лиганинг амалдаги ғолиби эканлигини эсдан чиқармаслик керак.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар чемпионат доирасида 32 маротаба тўқнаш келган. 17 ўйинда "Машъал", 12 учрашувда "Динамо" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати: 40-35, "Машъал" фойдасига.

Имкониятлар 

Жамоалар сўнгги йилларда Про лигадаги шиддатли тўқнашувлари билан ёдда қолган. Шундай нафасни юқори дивизиондаги тўқнашувда ҳам кўришимиз табиий. "Машъал" иштирокини очко йўқотмасдан бошлашга интилади, бироқ мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқорироқ.


"Сурхон" – "Хоразм"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

Жамоалар иккинчи турга икки хил кайфиятда етиб келди. "Сурхон" илк турда хатолари эвазига "Қизилқум"га ютқазган бўлса, узоқ йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" қайтишини тантана билан бошлади. Шундай экан, бири кайфиятини кўтариш, иккинчиси эса туширмаслик учун кураш олиб боради.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар Суперлига доирасида 10 маротаба тўқнаш келган. Иккала томон 3 тадан ғалабага эга, 4 беллашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 13-10, "Сурхон" фойдасига. Шунингдек, рақиблар ўтган йили Ўзбекистон кубоги чорак финалида учрашишган. Ўшанда сурхондарёликлар 3:1 ҳисобида устун келган.

Имкониятлар

Юқорида таъкидлаганимиздек, икки хил ҳолатдаги жамоалар тўқнашувини кўриш қизиқ. Қолаверса, "Хоразм" кубокдаги мағлубият аламини олишга урниб кўради. Бироқ барибир кичик устунлик мезбонлар тарафда.


"Сўғдиёна" – "Навбаҳор"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

"Сўғдиёна" учун мавсум стартидаги тақвим бироз оғир келди. Дастлаб амалдаги чемпион, сўнгра бронза медали соҳиблари рўйхатдан жой олди. "Навбаҳор" эса кутилмаганда илк турдаёқ жиддий қаршиликка дуч келди ва мухлислари кўз ўнгида мағлубиятга учрашига бир баҳя қолди. Демак, бўлажак беллашувдаги ғалабанинг қиймати ниҳоятда юқори ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар Суперлига доирасида 58 маротаба тўқнаш келган. 27 учрашувда "Навбаҳор", 23 ўйинда "Сўғдиёна" ғолиб бўлган. 8 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 95-68, "Навбаҳор" фойдасига.

Имкониятлар

Мазкур қарама-қаршиликни марказий сифатида ҳам эътироф этиш мумкин, сабаби "Сўғдиёна" ўтган мавсум охирги турда бронза медалини "тортиб олгани" ва кубокдан чиқариб юборгани учун ўз мухлислари қаршисида "Навбаҳор"дан аламини олишга ҳаракат қилса, наманганликлар ўзаро қарама-қаршиликдаги аламли мағлубият учун курашга шайланади. Қолаверса, омадсиз старт ҳам жамоаларни янада шижоатга ундайди. Гарчанд охирги тўқнашувларда дуранг қайд этилмаган бўлса-да, икки жамоа имкониятини тенг дейиш мумкин.

ОКМК – "Пахтакор"

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

ОКМК мавсумни жуда қийин ғалаба билан бошлади. "Бухоро"га қарши ўйинда ирода намойиш эта олган бўлса-да, Қосимов шогирдларида охирги паслар, ҳужумни якунлаш каби жабҳаларда камчиликлар кўзга ташланди. Шунга қарамай, тажриба ўз сўзини айтди. "Пахтакор"нинг илк ўйини жамоанинг Осиё Элит Чемпионлар лигасидаги иштироки туфайли қолдирилди. Мусобақадаги юришини тўхтатган "шерлар" эндиликда бор эътиборини Суперлигага қаратади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар чемпионат доирасида 34 маротаба рўбарў келишган. 23 учрашувда "Пахтакор", 6 ўйинда ОКМК устун келган. Тўплар нисбати: 60-25, "Пахтакор" фойдасига.

Имкониятлар

ОКМК ўзаро сўнгги 3 тўқнашувда "Пахтакор"га ютқазмади ва ўтган мавсумдаги икки ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Шу боис, олмалиқликларда бўлажак рақибга қарши етарлича тажриба мавжуд. Бироқ бу мавсум аввалгисидан сезиларли равишда кучайган "Пахтакор"нинг кучини "Ал Ҳилол"га қарши Тошкентдаги ўйинда гувоҳ бўлдик. Қолаверса, Саудия Арабистонидаги мағлубият ҳамда ўзаро қарама-қаршиликларда муваффақиятсизлик пойтахт клубини икки карра куч билан ҳаракатланишга мажбур этади. Турнинг яна бир марказий беллашувида "Пахтакор" кичик устунликка эга.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика