RU

Последние новости

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  1 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  14 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  53 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

Суперлига. 15-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 15-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" клуби бу тур ўз майдонида "Сўғдиёнаг"га қарши ўйнади ва муҳим ғалабага эришди. Яйпан клуби бу мавсум фақат бир марта мағлуб бўлган Жиззах клубини таслим эта олди. Шу боис Игорь Шквирин championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Игорь Анатольевич "Турон"га келганидан буён 5та ўйин ўтказди ва 2та ғалаба ва 3та дурангга эришди.



"Навбаҳор" бу тур ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Ушбу баҳсда мезбонлар посбони Ўткир Юсупов жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 15-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.  



Бу турда "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Гиорги Кухианидзе "Қўқон-1912" дарвозасига ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Бунёдкор" бу тур "Металлург"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Фарруҳ Икромов жуда фаол ўйнади. Дастлаб ўзи гол урди, сўнгра шеригига голли узатма амалга оширди. Шу тариқа, Фарруҳ Икромов championat.asia талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика