RU

Последние новости

05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  6 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси Новости

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 11-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Рамзий терма жамоа 5-4-1 тактик схемаси асосида танланди.

Тур рамзий терма жамоаси дарвозасига "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. Юсупов Олмалиқда АГМКга қарши баҳсда жуда ишончли ўйнади. Биринчи таймда рақиб футболчисининг пенальтидан тепган тўпини қайтарган посбон ўйин давомида яна камида 3 марта жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Учрашув охирида ўтказилган голда Юсуповдан кўра ҳимоячиларнинг айби кўпроқ эди.

Ҳимоя чизиғига "Насаф" вакили Дилшод Саитов, "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев, "Андижон" сардори Илдар Маматказин ва "Бунёдкор" аъзоси Ислом Қобилов қўйилди. Эътиборли тарафи, бу ҳимоячилар мазкур турда нафақат ўзларининг ишончли ўйинлари, балки рақиб дарвозасини ишғол этишни ҳам уддасидан чиқишди. "Қўқон-1912"нинг чап қанот ҳимоячиси Александр Мерзляков ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олди. У "Динамо" билан баҳсда ишончли ҳаракат қилди.

Ярим ҳимояга "Динамо" сардори Жасур Азимов қўйилди. Қўқондаги очилиш ўйинида кўпчилик "Динамо"нинг мағлубиятини кутганди. Бироқ Даврон Файзиев шогирдлари ажойиб ўйнаб 2:2 ҳисобидаги дурангга эришишди. Самарқанд клуби сафида иккала голга ҳам Азимов муаллифлик қилди. "Қизилқум" футболчиси Шерали Жўраев ҳам бу сафарги рамзий терма жамоадан жой олди. "Сўғдиёна" билан баҳсда ўнг қанотда ҳаракат қилган Жўраев ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди, рақиб дарвозасига урилган гол ҳам айнан унинг сайъ ҳаракатларидан кейин урилди.

АГМК сафида бу мавсум кам майдонга тушаётган Шохназар Норбеков бу тур жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Захирадан майдонга тушган тезкор футболчи "Навбаҳор" дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол урди. Хатто у иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди, аммо сўнгги сонияларда унинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

"Бунёдкор"нинг 2002 йилда туғилган ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Насаф" билан баҳсда доимгидек фаол бўлди. Яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида бўлиб қайтган футболчи рамзий термамиздан жой олди.

Ҳужумга эса бу турда хет-трикка эришган "Пахтакор" вакили Драган Черан танлаб олинди. Муҳсин Муҳаммадиевнинг "Бухоро" бош мураббийи сифатидаги илк ўйинда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Черан мавсумдаги илк хет-трикини расмийлаштирди. Бу ўйиндан кейин Драганнинг чемпионатдаги голлари сони 13тага етди.

Шу тариқа тур рамзий жамоасидан "Бунёдкор"дан 2, "Локомотив", "Динамо", "Навбаҳор", "Насаф", "Андижон", "Қизилқум", АГМК, "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан 1 нафардан футболчи ўрин олди.


Тур рамзий терма жамоаси (5-4-1):

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Илдар Маматказин ("Андижон", Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), Александр Мерзляков ("Қўқон-1912").

Ярим ҳимоячилар: Шерали Жўраев ("Қизилқум"), Жасур Азимов ("Динамо"), Шоҳназар Норбеков (АГМК), Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор").

Ҳужумчи:
Драган Черан ("Пахтакор").



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика