RU

Последние новости

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  149 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  2 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  49 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  316 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда? Новости

Суперкубок олдидан. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Сурхон" матбуот котиблари қандай фикрда?

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Битта ўйиндан иборат бўлган ҳар қандай ҳал қилувчи баҳсларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, натижа учун ўйнайди. Бўлажак учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

“Пахтакор”нинг таркиби ўтган йилгига қараганда, кучсизланган бўлса, “Насаф” таркибида йўқотишлар бор. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Шу боис, таъкидлаганимдек, беллашув унчалик шиддатли тарзда кечмаслиги, жамоалар фақат натижа учун ўйнаши эҳтимоли юқори.

Менимча, бўлажак баҳсда “Насаф”нинг имкониятлари бироз юқори ва ушбу ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонишса керак", - деди "Навбаҳор" матбуот котиби Улуғбек Умаров.



"Бугунги учрашувда қаршиликларни фаворит дейиш мумкин, улар алақачон "Пахтакор" билан финалларда қандай ўйнашни билади. Лекин Максим Шацких айтганидек, агар ёшларга яхши мотивация берилса, уларга фаолиятидаги биринчи катта ютуғини ютиш яхши сингдирилса тошкентликларнинг мақсади амалга ошади. Имкониятларни фоизда кўрсатадиган бўлсам "Пахтакор" - "Насаф" 45%-55%", - деди "Нефтчи" матбуот котиби Саидафзал Абдуллаев.



"Профессионал Бокс мухлислари Тайсон Фюри ва Олександр Усик ўртасидаги жангни албатта томоша қилишди. Украиналик боксчи оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланган. Суперкубок учун баҳс айнан шу тоифага киради. Бу ўйинда хато қилиш учун имконият йўқ ва ғолиб рамзий маънода мамлакатнинг мутлақ чемпионига айланади. Сўнгги йилларнинг энг яхши жамоалари суперкубок учун ўйнашаётганида, бошқача бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ.

Қаршининг “Насаф” анчадан бери “Пахтакор”га мунтазам бош оғриқ келтирувчи жамоа сифатида ўзини намоён қилган. Жамоанинг ўзига хос услуби, катта тажрибага эга мураббийи, иқтидорли футболчилари бор. Шу билан бирга, “Пахтакор” ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ғалаба учун курашишини барча скептикларга аллақачон исботлаб келган. “Пахтакор”ни бир қанча етакчилар тарк этишди, аммо шунга қарамай жамоа “Насаф” билан таққосланадиган ўйин кўрсатмоқда. Қолаверса, "шерлар"нинг ўзининнг жокери Драган Черан бор. У ўзбекистонлик Златан Ибрагимовичга ўхшайди: ҳамма уни нафақага жўнатади, лекин бунга жавобан у голлар уради ва тўхтаб қолмоқчи эмас

Балки учрашув пеналтилар сериясига ўтиши мумкин, бунда асосий фактор футболчиларнинг нафақат футбол фазилатлари, балки психологияси ҳам бўлади. Аммо бу учрашувдан кўп нарса кутиш мумкин, чунки ушбу икки жамоада ўйиннинг маълум бир нуқтасида учрашув натижасини ҳал қила оладиган ажойиб ўйинчилар бор. Иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор, аммо "Насаф"да ҳам, "Пахтакор"да ҳам уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар захираси бор. Масалан, “Сурхон”нинг “Насаф”га қарши ўйнаганини эслайман, Акмал Мозговой Қарши жамоасида ҳимояда ўйнаган. Бу омилларнинг барчасини ҳисобга олсак, Максим Шацких ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги жанг янада қизиқарли бўлиб бормоқда.

Лекин бу ўйин сермахсул бўлади деб ўйламайман. Бу нафақат Суперкубок ғолибини аниқлайдиган жанг. Бу ўзбек футболи учун ўзига хос реклама бўладиган ўйин. Икки тенг жамоа. Икки буюк куч. Битта кубок. Кўриш керак бўлган ўйин. Чет эл оммавий ахборот воситаларида айтилганидек - Must See", - деди "Сурхон" матбуот котиби Евдоким Раимов.




Пахтакор

Драган Черан - 55', Шахзод Азмиддинов - 90', Умар Адхамзода - 90', Достонбек Хамдамов - 90'

Суперкубок Узбекистана. Тур 1

29/05/2024, 19:00

5
:
4
Завершен

Насаф

Шароф Мухитдинов - 80', Жавохир Сидиков - 90', Акмал Мозговой - 90', Абдувохид Неъматов - 90', Виктор Да Сильва - 90'

45'
90'
38'  Саидумархон Саиднуруллаев
54'  Драган Черан
55'  Драган Черан
85'  Бехруз Аскаров (Диёр Ортикбоев)
90'  Мухаммадали Усмонов (Аббос Эргашбоев)
90'  Шахзод Азмиддинов
90'  Умар Адхамзода
90'  Достонбек Хамдамов
68'  Ислом Кенжабоев
74'  Зафармурод Абдурахматов (Муродбек Рахматов)
74'  Жамбули Жигаури (Виктор Да Сильва)
74'  Ислом Кенжабоев (Темур Чогадзе)
74'  Зоран Марушич (Бобир Абдихоликов)
80'  Шароф Мухитдинов
83'  Марко Станоевич (Жавохир Сидиков)
90'  Жавохир Сидиков
90'  Акмал Мозговой
90'  Абдувохид Неъматов
90'  Виктор Да Сильва

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика