RU

Последние новости

13:12ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди  2 12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  6 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   0 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  1 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  9 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  13 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  13 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  5

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли" Новости

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли"

Яйпаннинг "Турон" клуби ёзги трансферлар вақтида мавсумнинг биринчи қисмини "Бунёдкор"да ўтказган Суннатилла Абдуллажоновни таркибга қўшиб олди.

Футболчи "Андижон" билан дебют ўйинида фаол ўйин намойиш этди ва гол урди. 

Хабарингиз бор, сайтимиз талқинига кўра Суннатилла Абдуллажонов 13-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан мухбиримиз ушбу футболчи билан интервью ташкил этди.

- Суннатилла, "Турон" таркибига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?

- "Турон" клуби сафига қўшилишимга асосий сабаблардан бири жамоада Игорь Шквирин бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётгани бўлди десам тўғри бўлади. Игорь Анатольевич билан илгари ҳам бирга ишлаганмиз. У киши 2016 йилда Олий лигада дебют қилишимга имконият яратиб берган эди. Шу сабабли ҳамиша Игорь Шквириндан миннатдорман. Ёзги трансферлар вақтида олдимда Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин ҳар томонлама ўйлаб кўрган холда "Турон" вариантида тўхталдим.

- Мухлислар учун бу қизиқ, қачон ва қаерда туғилгансиз? Шунингдек, қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?

- Мен 1996-йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман.

- "Турон" 7-рақамли либосда ҳаракат қилаяпсиз, бу ўзингизнинг танловингизми?

- Ҳа, бу рақамни ўзим танладим, 7-рақамни ёқтираман.

- Дебют ўйинида киритган голингиз билан табриклаймиз. Шунингдек сайтимиз талқинига кўра, 13-тур рамзий терма жамоасига киритилдингиз. Таасуротлар қандай?

- Табрик ва эътибор учун катта раҳмат! Аввало "Турон" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига менга ишонч билдирганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Дебют ўйинда гол уриш жуда ёқимли. Шунингдек тур рамзий терма жамоасига лойиқ топилганим менга қўшимча иштиёқ беради.

"Андижон" билан ўйинда гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим. Гол уришга эришдим, лекин афсус ғалабани сақлаб қола олмадик.

- Келажакдаги мақсад ва режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда жорий мавсумда "Турон" олдига қўйилган вазифани бажаришга ёрдам бериш асосий мақсадим ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда астойдил ҳаракат қилган холда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келажакда эса миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушиш, шунингдек легионер мақомида ўйнаш мақсадларим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика