Суарес қариётганлигини ва "Барселона" ҳужумчи олиши кераклигини таъкидлади
18 июн 2019 11:31
Новости
Суарес қариётганлигини ва "Барселона" ҳужумчи олиши кераклигини таъкидлади
"Барселона" ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар ҳужумчи сотиб олишлари кераклигини айтиб ўтди.
- Шубҳасиз, "Барселона" марказий ҳужумчи сотиб олиши керак, чунки мен 32 ёшдаман, январда эса 33ни қаршилайман, вақт ўтмоқда. Ёш футболчилар мен билан рақобат қилиш учун эмас, клуб келажаги учун жалб қилиниши керак, - дейди Суарес.
Суарес Уругвайнинг "Насьонал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2014 йилда "Барселона"га келишидан олдин "Гронинген", "Аякс" ва "Ливерпуль" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2007 йилдан эса Уругвай терма жамоаси футболчиси саналади.
Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 57та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 11та ассистга эришган.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии