RU

Последние новости

21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  5 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  267 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  1 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  3 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  12 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  11 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  23 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди" Новости

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди"

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик, иккинчи бўлимда эса рақибга босимни давом эттирдик ва керакли натижага эришдик. Ҳозирги кунда барча терма жамоалар бизни ҳурмат қилишади. Умид қиламанки, сентябрь ойида ҳам футболчилар шундай яхши формада бўлишади. 

- Танаффусда шогирдларингизга нималар дедингиз? 

- Туркманистон доим тўрт ҳимоячи билан ўйнаб келарди, бугун эса беш ҳимоячи билан ўйнади. Шу боис, иккинчи таймда тўрт ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдик. Ҳар бир ўйиндан ўзимизга янги нарса ўрганамиз, бугун Ҳусниддин Алиқуловни ўнг қанотда ўйнатиб кўрдик ва у бизни ҳайрон қолдирди. Айниқса, учинчи голда унинг узатмаси яхши чиқди. 

- Биринчи таймда Остон Ўрунов жуда қулай имкониятда Шомуродовга тўпни оширмади. Ўша вазият учун Ўруновга нимадир дедингизми? 

- Йўқ, ҳеч нарса деганим йўқ. Сабаби, дунё даражасидаги топ футболчиларда ҳам бундай ҳолат учраб туради. 

- Терма жамоанинг мағлубиятсиз серияси 14 тага етгани билан табриклайман. Камбэклар бўйича ҳам ажойиб натижа қайд этилди. Сиз келганингизда, терма жамоа иккита муаммо бор эди: марказий ҳимоядаги муаммо ҳал этилди. Аммо айни пайтда Абдувоҳид Неъматов ажойиб формада, Ўткир Юсупов Қатардаги Осиё кубогида 5 та ўйиндан 4 тасида хато қилди. Балки Неъматовга имконият берарсиз? 

- Дунёнинг энг кучли дарвозабонлари ҳам хато қилади. Терма жамоа дарвозабонлар мураббийи тавсиясига кўра, Юсуповни майдонга туширамиз. Ҳужумчилар ҳам гол ура олмайди, аммо дарвозабон гол ўтказса, ҳаммага кўринади. 

- Пенальтилар серияси ўзбек футболининг муаммоси ҳисобланади. Шу камчиликни ҳам тўғриласа бўладими? 

- Пенальтини машғулотда тепиш жуда осон, ўйин пайтида эса босим буткул бошқача бўлади. Машғулотда 50 минг томошабин ҳамда камералар бўлмайди. Ўйин пайтида эса босим ва қўрқув бўлади, ҳатто Месси ҳам кўплаб пенальтидан гол ура олмаган. U-23 Осиё кубоги финалини ТВ орқали томоша қилдим, бизнинг футболчи 11 метрли нуқтадан рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Бундай ҳолат учраб туради. Негадир Суперлигада ҳам пенальтиларни легионерлар тепишмоқда: "Навбаҳор"да нимагадир Искандеров эмас, Табатадзе, "Пахтакор"да эса Черан ва ҳоказо. Терма жамоада машғулот ўтказиш учун икки кунгина вақт бўлди, шундан бир кунини пенальтиларга бағишласак, менимча, нотўғри бўлади. 

- Барчамиз Туркманистон кучли терма жамоа эмаслигини биламиз, бугун таркибда ротация қилсангиз бўлмасмиди? 

- Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди. Гонконг ва Эрон ўртасидаги ўйинни кўрдингизми? Эрон сафида Азмун, Тареми каби етакчилар майдонга тушишди. 10 йилдан буён бирга ўйнаб келаётган футболчилар ўйнашди. Узоқ сафарга бориб, Гонконгга қарши учрашувда асосий футболчилар тўп тепишди. Файзуллаевдан сўраб кўринг, 23 ёшгача терма жамоада ўйнаш қандай ва МТЖда тўп тепиш қандайлигини айтади. Дунё футболида иккинчи таймда майдонга тушган футболчиларнинг натижага ҳиссаси катта бўлмоқда. Бизга Жаҳон чемпионатига чиқиш учун 10 нафар футболчи етмайди, камида 17-18 нафар футболчи керак. 

- Шомуродов терма жамоа сардори, лекин бугун охирги 15 дақиқада у чарчаб қолгандек туюлди. Унинг ўрнига, масалан, Азизбек Амоновни майдонга туширса бўлмасмиди?

- Шомуродовнинг ўрнига бошқа футболчини синаб кўрсак бўларди, аммо бош мураббий сифатида шундай қарорга келдим. 

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика