RU

Последние новости

10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этди. МЮ футболчига нарх қўйди  0 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  2 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  1 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  0 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  2 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  3 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  3 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  13 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3

Совуқ ҳавода иссиқ ўйин, иссиқ ҳавода совуқ ўйин Новости

Совуқ ҳавода иссиқ ўйин, иссиқ ҳавода совуқ ўйин

Кеча кайфият икки хил бўлди. "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги ғалабаси кишини қанчалик хурсанд қилган бўлса, "Пахтакор"нинг Дохада мағлубияти дилларни шунчалик хира қилди.

Ҳар ҳолда бу - Осиё чемпионлар лигаси, бунда ҳар бир клуб Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. ОЧЛда жамоа номлар билан ажратилмайди, ҳамма бу Ўзбекистон жамоаси, бу Қатар клуби, бу Саудия Арабистони жамоаси дейди. 

Кеча Қаршида ҳаво совуқ бўлди, бир кун олдин ёққан қалин қор туфайли стадион оппоқ қорга бурканди. Лекин ўйин куни стадион ишчилари катта меҳнат туфайли стадионни яхши ҳолатга келтира олишди. Бунинг устига қор тўхтагани ва қуёш чиққани ҳам ёрдам берди.

Кўп чўзиб ўтирмаймиз, "Насаф"нинг ўйини зўр чиқди. Ҳужумкор, мазмунли ва маънодор. Жамоа таркибига янги келиб қўшилган сербиялик ҳимоячи Славко Лукич биринчи ўйинидаёқ жамоага киришиб кета олди. Ва энг қизиғи, U-23 Осиё чемпионатида ўйнаган ёшлардан Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев ва Бобир Абдухолиқов ҳали тўлиқ тикланишга улгурмай дарҳол асосий таркибда тушиб, илиқ таассурот қолдиришди. 

Натижа ҳам шунга яраша бўлди. "Насаф" 5:1 ҳисобида зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ ўйинларига йўлланма олди. Футболда МУРАББИЙ ИМЗОСИ деган тушунча бор, яъни мураббийнинг қандайлигини жамоаси намойиш этаётган футбол кўрсатиб беради. Кечаги ўйинда ҳам бемалол айта оламизки, Рўзиқул Бердиевнинг имзоси яққол кўзга ташланди.

Ана энди "Пахтакор" ҳақида тўхталамиз. "Ал Гарафа"га қарши осон ўйин бўлмаслигини кутгандик. "Ал Гарафа" бунгача Уэсли Снейдер билан Меҳди Таремини қўлга киритганини ҳам билардик. Аммо бу кечаги мағлубият учун баҳона бўлмаслиги керак. Натижа ўз йўлига, мухлисларни кўпроқ "Пахтакор" кўрсатган ўйин хавотирга солмоқда. 

Иккинчи таймдаги сал фаолликни ҳисобга олмаганда, жамоа биринчи таймда умуман ўйнамади ҳисоб. Қолаверса, "Ал Гарафа" ҳам жуда кучли жамоа эмаслиги кўриниб турибди. "Пахтакор" бунгача ундан-да кучли рақибларни сафарда ютиб келишнинг уддасидан чиққанди. Лекин кеча ўз хатолари туфайли мағлуб бўлди. 

Кечаги ўйинда бош мураббий Шота Арвеладзе имзоси умуман кўринмади. Тўғрисини айтганда, ўтган йилнинг августидан бери Арвеладзе хоҳлаётган футболни сира тушунмайман. У шогирдларидан қандай ўйин кутади ва машғулотларда нимани ўргатади, ҳайронмиз. Шу ўринда селекция ҳақида гапирмоқчи эмасмиз. Чунки жамоага келган футболчиларнинг "Ал Гарафа"ни ютишга салоҳияти бор, фақат бу ерда ҳамма гап мураббийда қолганди. 

Ўтган йил катта мақсадлар эвазига олиб келган Шота Арвеладзе олдига қўйилган асосий вазифалардан бири жамоани Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш эди. Аммо вазифа бажарилмади ва бундан кейин мураббийнинг тақдири нима бўлиши номаълум. "Пахтакор" Арвеладзега чиқиш эшикларини кўрсатиб, ўрнига бошқа мураббий тайинлайдими ёки грузиялик мутахассисга ишонишда давом этадими, бу кейинги масала. 

Бош мураббийдан талаб қилинадигани жамоани кунма-кун, ҳафтама-ҳафта "Ал Гарафа" билан ўйинга тайёрлаб пишитиб бориши керак эди. "Пахтакор" Туркияда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган бўлса-да, кучли жамоалар билан ўйнамади. Кейин Тошкентга қайтиб "Сўғдиёна"ни 7:0 ҳисобида таслим этди, лекин бу нима фойда берди?

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +77   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика