RU

Последние новости

10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  0 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  4 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  10 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим" Новости

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"

"Сўғдиёна" клубининг нигериялик янги футболчиси Жон Жуниор Игбарума ўз трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистондан таклиф бўлгач, ўзимни янги ўлкада синаб кўришни хоҳладим. Ҳа, мен янги саргузашт, янги синовларни истайман. Ҳаммаси мен билан ишлайдиган агентдан бошланди. У мендан у ерга боришни истайсанми, деб сўради.

Бу мамлакат ҳақида ҳеч нарса билмасдим, якуний қарорни қабул қилишим қийин бўлган бўлса-да, янги саргузаштларни бошдан кечиришга тайёр эдим. 

Келишувга кўра, менга яхши ҳақ тўлашади. Албатта, пул яхши нарса. Лекин мен пул учун бундай танлов қилмадим. Балки футболга бўлган меҳрим ва ундан завқланиш учун шундай қарорга келдим. Олдин ҳам пулни завқланишдан устун қўйиш имконияти бўлган, аммо ўшанда ҳам "Сандвикен" жамоасини танлаганман. Бу гал эса футболчилик фаолиятим поёнига етмасдан янги саргузаштларни хоҳладим.

Ёшимни инобатга олсак, бундай таклиф бошқа бўлмасди. Мен бирини танлашим керак эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон", деди 32 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах клуби Игбарума билан бир йиллик шартнома имзолади. Футболчи 2024 йилги мавсумда "Сандвикен" жамоаси сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика