RU

Последние новости

11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  3 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  5 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  11 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  21 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  3 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5

"Сўғдиёна"нинг голсиз серияси учта ўйинга етди Новости

"Сўғдиёна"нинг голсиз серияси учта ўйинга етди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Суперлигада мана учта турдан бери ғалаба қозониш тугул ҳатто гол ура олмаяпти.

Аввалига олий лигада тушириб юборилган, бироқ кейинчалик яна Суперлигага қайтарилган "Сўғдиёна"нинг ҳозирча ишлари юришмаяпти. Жамоа илк турда "Пахтакор"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Кейин эса ўз майдонида "Нефтчи" билан 0:0 ўйнади.

Кеча эса "Бухоро" билан кечган сафар баҳсида жиззахликлар йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жамоанинг "Пахтакор"дан мағлубиятини ҳазм қилса бўлар, уйда "Нефтчи"га қарши баҳсда шамол халақит берди ҳам дейлик, аммо кечаги ўйинда кўрдикки, "Сўғдиёна"да ҳамон таркиб ва ўйин бўйича муаммолар бор экан.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов кечаги учрашувда ҳарқанча ҳаракат қилмасин, унга яхши бир тандем йўқлиги яққол сезилди. Йўқса, Норхонов гол урадиган ҳужумчилардан бири. Албатта, учта ўйинда гол урмаслик бошқа жамоаларда ҳам кузатилиши мумкин, лекин бу ҳол яна чўзиладиган бўлса, жиддийроқ муаммолар юзага кела бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигада "Сўғдиёна"дан ташқари яна иккита жамоа ҳали тўп кирита олгани йўқ: "Қизилқум" ва "Нефтчи". "Нефтчи" бугун "Бунёдкор" билан баҳс олиб борса, "Қизилқум" эртага "Насаф"га қарши беллашади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика