RU

Последние новости

19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  4 19:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  6 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  1 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  42 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  4 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  5 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10

"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими? Новости

"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?

Биринчи даврада кутилмаларни оқламаган "Сўғдиёна" иккинчи давра олдидан таркибини сезиларли кучайтирди. Эндиликда жамоа ўзи учун керакли очколарни жамғариши талаб этилади.

Кўраётган бўлсангиз "Сўғдиёна"нинг ўйинида секин асталик билан ижобийлик кўзга ташлана бошлади. Бунга эса бир нечта омиллар туртки бўляпти. Қуйида уларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

Қишда кетган Йововичнинг позицияси ёзда Жасур Жалолиддинов билан тўлдирилди. Энди жамоанинг ўйинини олдинга тўғри йўналтириб берадиган, ҳужумларни кескинлаштирадиган ижрочи ярим ҳимоячи бор.  Айнан Жасур "Сўғдиёна" ярим ҳимоясида муҳим фигура бўлиб хизмат қилади, креативлик эвазига ҳужумларни янада кескин тус олдиришига туртки бўлади. Биз эътибордан четда қолдирган Жалолиддинов бу орқали яна ўзининг кучли томонларини кўрсата олади. 

Бунинг ҳисобига Люпче Дориев олдинда хотиржам ўз ишини қила олиши мумкин, чунки орқада унга шерик келди. Йовович ўйнайдиган эркин нуқтада биринчи даврада ҳеч ким йўқ эди. Бундан ташқари Рубин Хебай ҳам яъни якунловчи тоза 16 лик ичида ўйнайдиган форвард олинди.  Хебай 3 та ўйинда 2 та гол урди, старт чакки эмас. 

Мудофаа чизиғи мустаҳкамланди. Биринчи даврада жамоа кўп гол ўтказди. Орқа чизиқда Қобилов, Жўрабоев, Иванович, Раҳмонов бор. Рақобат шаклланди. Қобилов "Машъал" билан ўйинда ўнг қанотга жойлашди. Зоир Жўрабоев чап қанотда. Қизиғи икки голга икки қанот ҳимоячилари бугун ассистентлик қилишди. Бошковичнинг бу позициядан кўнгли тўлиши аниқ. Эндиликда марказда Раҳмонов ва Иванович тўлдирилиши орқали қолган марказий мудофаачилардан қанотларда кўпроқ фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. 

Биринчи даврада жуда кўп очколар йўқотилди. Жамоа 17-турдан сўнг 12-ўринда кетмоқда, ҳисобида 17 очко бор. Натижа томонлама "Сўғдиёна"да назарий имкониятлар бор юқорига кўтарилиш учун. Лекин кўряпсизки қолганлар ҳам курашмоқда. Урушда ҳеч ким осонликча оқ байроқни кўтармайди. "Сўғдиёна"га осон бўлмайди. Қишки селекция натижаларига кўра асосий фигура ҳужумда Жон Игбарума бўлиши кутилганди. У эса жароҳат олиб сафдан чиқди ва "Сўғдиёна"да қолмайдиган бўлди. Натижада асосий юк Дориевни ўзига қолиб кетди. Ёзда яхши селекция бўлди.

Эндиликда Жиззах жамоасини кетма-кет юқоридаги жамоаларга қарши ўйинлар кутмоқда. Чилла энди бошланади. 

15 август. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

20 август. "Сўғдиёна" - "Динамо"

25 август. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

12 сентябрь. "Сўғдиёна" - ОКМК

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

   
12 авг 18:55:12
Salox..
Tarkib ancha kuchaydi, endi yaxshi natija boʻlib qolar
   
12 авг 15:06:06
Бахтиёр Ашуров
Сўғдиёна бунгачаям яхши ўйнаб келиятувди. Фақат найзани учи ўтмасроқ эди!
   
12 авг 15:01:38
БЕК@
Бу мақола нима учун тайёрланди. Нимага шаъма. Бақоевга боғлиқ жиҳати йўқми?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика