RU

Последние новости

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  1 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  9 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Суперлига. «Сўғдиёна» мавсумдаги илк ғалабасини «Пахтакор» устидан қўлга киритди Новости

Суперлига. «Сўғдиёна» мавсумдаги илк ғалабасини «Пахтакор» устидан қўлга киритди

Суперлига 4-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Пахтакор" ўйини якунланди.

"Сўғдиёна" — "Пахтакор" 2:0 

Гол: 46 - Лупче Дориев (Жоржевич), 51 - Жоржевич (Аҳадов)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сопенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

Назоратчи: Валентин Коваленко

VAR: Аскер Нажафалиев

АVAR: Александр Сидоров

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

"Сўғдиёна": Митрович (Собиров, 90), Жўрабоев, Қобилов, Аҳадов, Мустафоқулов, Иззатов, Дориев ( Синдаров, 90), Қаҳрамонов, Андреев (Сойибов.73), Жоржевич (Мавлонқулов, 87), Султонов ( Паншанбе,73).

Захира: Жуматов, Рашидов, Нурматов, Омонкелдиев, 

"Пахтакор": Жонатан, Алижонов, Абдуллаев, Ҳамралиев (Абдумажидов, 16), Адҳамзода (Маҳаммаджонов,56), Лукка, Собирхўжаев, Ўринбоев ( Жўрақўзиев,56), Ҳамдамов ( Ресан,80), Фламарион, Сергеев.

Захира: Назаров, Ибрагимов, Ортиқбоев, Усмонов,  Саитов.

Огоҳлантириш: 24 - Қаҳрамонов, 24 - Фламарион, 45+5 - Жўрабоев, 63 - Лукка


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90. Митрович жароҳат олди, унинг ўрнига Собиров майдонга тушди. Шунингдек, Дориев майдони тарк этди унинг ўрнига Синдаров тушди

Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди

87. Жоржевичнинг ўрнига Мавлонқулов майдонга тушди

84. Ресаннинг узатмасини Митрович ушлаб олди. Бугун «шерлар»нинг ҳужумдаги ишлари умуман ўхшамаяпти

80. Ҳамдамовнинг ўрнига Башар Резан майдонга тушди

74. Қаҳрамоновнинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ

73. Сойибов ва Пайшанбе майдонга тушди, улар Султонов ва Андреевни алиштиришди

67. Жўрақўзиевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда

64. Дориевнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

63. Огоҳлантириш. Лукка тўп учун курашда қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди

56. Ўринбоев ва Адҳамзода майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Маҳаммаджонов ва Жўрақўзиев майдонга тушди



51. ГОООЛ. Иккинчи бўлимда Бошкович шогирдлари умуман бошқача кайфиятда тушишди. Бурчак тўпидан сўнг Жоржевич фарқни иккитага оширмоқда

50. Султонов ҳисобни иккитага ошириши мумкин эди, бу сафар меҳмонлар посбонидан супер сейв

46. ГОООЛ. Мезбонлар иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида гол урмоқда. Гол муаллифи Лупче Дориев.

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+5. Огоҳлантириш: Жўрабоев огоҳлантирилди

Ҳакам биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берди

44. Адҳамзоданинг узоқдан йўллаган зарбаси ҳам ноаниқ кетди

40. Биринчи бўлим якунига 5 дақиқа қолди, ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли ҳужум ташкил қилмади

33. Жоржевичнинг зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

30. Ўринбоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

24. Огоҳлантириш: Ҳакам Фламарион ва Қаҳрамоновга сариқ беришга қарор қилди

20. Танташев ВАРга бормоқда. Эҳтимолий қизил карточкани кўрмоқда. Қаҳрамонов Фламарион билан бўлган ҳолат учун қизил олиши мумкин

17. Ҳамралиев жароҳат олди, унинг ўрнига Абдумажидов майдонга тушди

11. Меҳмонларнинг учрашувдаги илк яхши вазияти. Адҳамзоданинг узатмасидан сўнг Ўринбоев зарба йўллади, бироқ зарбага озгина аниқлик етишмади

8. «Сўғдиёна»нинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда. Бу сафар бурчак зарбасидан сўнг яхши имконият бўлди. Бироқ рақиб ҳимоячиси тўпни бурчакка чиқариб юборди

7. Андреевнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

1. Илк дақиқадан мезбонлар ҳуҳйм ташкил қилди. Дориевнинг зарбаси ноаниқ кетди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика