RU

Последние новости

09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  0 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  2 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  8 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  4 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  20 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0

"Сўғдиёна" клуби ижрочи директори: “Шу кунгача ЎФФ президентининг Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди” Новости

"Сўғдиёна" клуби ижрочи директори: “Шу кунгача ЎФФ президентининг Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди”

Бугун ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

“Сўғдиёна” ПФК да олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоа ижрочи директори Жавлон Салоҳиддинов ўз фикрини билдирди.

- Бугунги кунда “Сўғдиёна” ПФК професионаллик сари дадил қадам одимламоқда. Раҳбарият томонидан футболчилар  ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилган. Бугун Жиззах вилоятига ташриф буюрган ЎФФ президенти ва аъзолари ҳам бунга гувоҳ бўлди. Биз ҳозирги кунда ЎФФ томонидан қўйилган барча талабларни бажардик. “Сўғдиёна” футбол клуби қошида академия, футзал, аёллар клубига эга бўлдик. 

Ҳозирги кунда футбол ва бизнес ёнма-ён. Миллионларга сотиб олинган лигеонерлардан кўра ўзимиз шу академияда футболчиларни тарбиялаб, нафақат клубимиз балки Ўзбекистон терма жамоаларга маҳоратли футболчиларни етказиб берамиз. Зероки Жиззах футбол мактаби  кўплаб маҳоратли футболчиларни тарбиялаган. Сардор Рашидовдек, Жасур Ҳасановдек тажрибали футболчилар хорижий клубларда тўп суриши бизнинг ютуғимиздир.

Шу кунгача ЎФФ президентининг шахсан Жиззах вилоятига ташрифи кузатилмаганди. Умид Аҳмаджонов академия тарбияланувчиларига совғалар улашдилар. Биз ҳам ўз навбатида 1 февралгача қўйилган барча супер лига талабларини якунлаб Жиззах вилояти ҳамда мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Жавлон Салоҳиддинов.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика