RU

Последние новости

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  128

Sofascore. Эсанов, Файзуллаев ва Ашурматов кечаги учрашувларда қандай баҳо олишди? Новости

Sofascore. Эсанов, Файзуллаев ва Ашурматов кечаги учрашувларда қандай баҳо олишди?

Кеча Россия чемпионатининг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.

Ушбу Турда ўзбекистонлик бир қатор футболчилар жамоалари сафида майдонга тушишди.

«Акрон» сафарда «Пари НН»га қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар сафида Шерзод Эсанов 67-дақиқада майдонга тушди. Sofascore нашри ярим ҳимоячига 6,5 баҳо қўйди.

Турнинг марказий учрашувида «Зенит» ва ЦСКА ўзаро баҳс олиб борди. Баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Москваликлар сафида Аббосбек Файзуллаев 67 дақиқа ҳаракат қилди ва 6,3 баҳо олди.

Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Рустам Ашурматов тўп тепаётган «Рубин» Грознийда «Аҳмад»га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ашурматов учрашувни асосий таркибида бошлади ва 82-дақиқада захирага олинди. Ҳимоячи 49-дақиқада огоҳлантирилди. Sofascore нашри футболчига 6,6 баҳо қўйган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика