RU

Последние новости

14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  3 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  1 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  4 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  2 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   6 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   11 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  2 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  2

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди Новости

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди

Европа чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Словения ва Сербия ўртасидаги учрашув якунланди.

Евро-2024
2-тур
Группа "C"
Словения – Сербия 1:1
Голлар: 1:0 – 69 Карничник, 1:1 – 90+5 Йович.

20 июнь, "Альянц-Арена"

Словения – Облак, Стоянович (Вербич, 76), Карничник, Дркушич, Бийол, Янжа, Гнезда-Черин, Элшник (Брекало, 90), Шпорар, Шешко (Випотник, 76), Млакар (Горенц-Станкович, 64).

Сербия – Райкович, Велькович, Миленкович, Павлович, Младенович (Гачинович, 46), Лукич (Милинкович-Савич, 64), Илич, Живкович (Бирманчевич, 82), Тадич (Самарджич, 82), Митрович, Влахович (Йович, 64).

Огоҳлантириш:  
Младенович (25), Лукич (54), Янжа (87), Йович (90+2), Гачинович (90+3), Випотник (90+4).


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

90+5. ГОООЛ. Ёвич учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирмоқда

Ҳакам 2-бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

87. Огоҳлантириш: Эрик Йирка вақт чўзгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

86. Иван Илич рақибдан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва узатмада бироз шошди. Бунинг натижасида унинг узатмасида жуда ноаниқ чиқди

83. Лазар Самарджичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

82. Ўзгариш: Андрия Живкович ва Душан Тадич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Лазар Самарджич ва Велько Бирманчевич тушди

79. Жан Карничникнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

76. Ўзгариш: Беньямин Шешко ва Петар Стоянович майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Жан Випотник ва Беньямин Вербич майдонга тушди

72. Митрович яна бир имкониятдн фойдалана олмади. Унинг зарбаси устунга тегмоқда

69. ГОООЛ. Жан Карничник ҳисобни очмоқда. Бу гол Словенияни муддатдан аввал плей-оффга олиб чиқиши мумкин

64. Ўзгариш: Душан Влахович ва Саша Лукич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Сергей Милинкович-Савич ва Лука Йович майдонга тушди

58. Шешко узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади, Райковичдан супер сейв

54. Огоҳлантириш: Саша Лукич огоҳлантирилди

51. Митровичнинг зарбасига аниқлик етишмади

50. Иккинчи бўлимда серблар ҳужумларни кўпайтиришди. Сал қолса словенияликлар ўз дарвозасини нишонга олиши мумкин эди

47. Тадич Митровични бирга бир чиқарди, бироқ Александр ажойиб имкониятдан фойдалана олмади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

42. Митровичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлим сўнггида баҳс қизимоқда

39. Огоҳлантириш: Эрик Йирка Влаҳовичга қарши қўполик қилди ва огоҳлантирилди

38. Учрашувдаги энг хавфли вазиятни словенияликлар яратишди. Тими Элшникнинг зарбаси тўцинга тегди, қайтган тўпни эса Шешко бўш дарвозага жойлай олмади

31. Сербияда навбатдаги имконият. Бироқ Митрович ўз имкониятидан фойдалана олмади

27. Сербиянинг илк вазияти. Қанотдан узатилган тўпни Влаҳович боши билан зарба йўллади. Облак ўз ўрнида

25. Огоҳлантириш: Учрашувдаги илк огоҳлантиришни Филип Младенович олди

23. Бурчак зарбасидан сўнг узатилган тўпни Петкович ушлаб олди.

21. Словениянинг ҳужумлар сони ва сифати ортиб бормоқда. Сербияликлар қийинчилик билан тўпларни қайтаришмоқда. Ҳозирча учаршувнинг энг яхшиларидан бири айнан серблар дарвозабони бўлиб турибди

15. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларда фаворит ҳисобланган Сербия фақат ҳимояланмоқда. Устунлик тўлиқ Словенияда

13. Ян Млакар яхши имкониятига эга бўлиши мумкин эди, Райкович яна яхши ҳаракат қилди

8. Ян Млакар дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади, серблар дарвозабони қийинчилик билан тўпни бурчакка чиқариб юборди

4. Адам Гнезда-Чериннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика