RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Синиша Бабич: "Турон"да мени илиқ кутиб олишди Новости

Синиша Бабич: "Турон"да мени илиқ кутиб олишди

Яйпаннинг "Турон" клуби 26 январь куни ўз таркибини Синиша Бабич билан кучайтирган эди.

Расмий хабар: "Турон" ўз сафига сербиялик футболчини қўшиб олди

Жамоа матбуот хизмати сербиялик легионер билан интервью ташкил этди:

- Синиша, айтингчи "Турон" сафига келиб қўшилишингиз жараёни қандай юз берди?

- Биласизми, мен Сербия чемпионатида кўп йиллар ўйнадим. Шунингдек, бир мавсум Грецияда ҳам ўзимни синаб кўрдим. Агентим менга қўнғироқ қилиб Осиёдан ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган ёш жамоадан таклиф борлигини айтди. Ўзбекистон чемпионатида кўп дўстларим бор. Шу сабабдан иккиланишсиз ушбу таклифни қабул қилдим. "Турон"нинг даражаси жуда юқори экан. Клубга келганимдан сўнг мен учун фаолиятимдаги янги бурилиш бўлиши мумкинлигини англаб етдим.

- Ўзбекистон сизда қандай таасурот қолдирди? 

- Сизнинг давлатингиз Ўзбекистонда инсонлар жуда ҳам меҳмондўст ва  меҳрибонлигини кўрдим. Бундан ташқари таомларингиз ҳам жуда мазали экан. "Турон"да мени жуда илиқ кутиб олишди. Менга бўлган муносабат ва яратиб берилаётган шароит аъло даражада. Бизни олдинда жуда зўр мавсум кутиб турганига шубҳа йўқ. Ўзбекистон чемпионатида кўп йиллар қолишимга умид қиламан. 

Биласизми, юртингиз менга ёққанлиги туфайли бу ерга оиламни ҳам олиб келмоқчиман. Ўйлайманки,  Ўзбекистон уларга ҳам албатта ёқади.

 

- Сизнинг футболдаги кумирингиз (севимли футболчиси) ким бўлган?

- Шубҳасиз Роналдиньо. Унинг тўп билан қандай муомала қилишини болалигимдан кузатиб бораман. Ҳозир ҳам бўш вақтимда у иштирок этган ўйинлар видеотасмаларини кўриб тураман. Биласизми, ҳамиша унинг юзида табассум бор ва завқланиб футбол ўйнайди. Роналдиньо майдонда бор бўлганида футбол жозибали кўринади. Мен айнан у билан бир хил позицияда ҳаракатланиб ўрганганман. Фаолиятим давомида унга ўхшашга, ундан ўрганишга ҳаракат қилдим, насиб бўлса бундан кейин ҳам шундай бўлади. Биламан, бу жуда қийин, чунки Роналдинью футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. Мен учун у ҳамиша биринчи рақамли бўлиб қолади. 

- Ўзбек футболининг Европа чемпионатларидан қандай фарқини сездингиз?

- Юртингизга келганимга ҳали кўп бўлмади. Лекин бу ерда футболчилар тўп билан жуда яхши муомала қилишларини кўрдим. Ўзбекистонлик футболчилар майдонда кўп югуришар экан. Европача футбол кўпроқ тактик услубларга асосланган. Бу ердаги футболнинг ўзига яраша жозибаси бор, футболчи гол киритиш учун қаттиқ меҳнат қилишар экан. Умид қиламан, "Турон" олдиндаги мавсумни жуда яхши ўтказади. Имкон қадар рақиблар дарвозасига кўпроқ гол киритиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика