Силлесен "Барселона"га кетса, Крул "Аякс"га ўтиши мумкин
20 авг 2016 14:16
Новости
Силлесен "Барселона"га кетса, Крул "Аякс"га ўтиши мумкин
"Аякс" раҳбарияти янги посбон излашни бошлади.
Олдинроқ жамоа дарвозабони Яспер Силлессен "Виллем II"га қарши Голландия чемпионати учрашуви қайдномасига киритилмаган эди ва "Барселона"га ўтиши мумкин. Тахминларга кўра, "Аякс"нинг "Ростов"га қарши Чемпионлар лигаси жавоб учрашувигача (24 август) Силлессен Каталония клуби футболчисига айланиши мумкин.
Маълумотларга кўра, "Аякс" Силлессен ўрнига "Ньюкасл" дарвозабони Тим Крулни олиб келмоқчи. Голландияликнинг инглиз клуби билан шартномаси 2017 йилгача амалда. Крулнинг трансфер нархи 6,8 млн. фунтга баҳоланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии