RU

Последние новости

09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  0 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  2 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  6 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  4 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  2 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  20 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0

Сидиқов ва Рибкиннинг трансфер ҳуқуқи энди "Қўқон-1912"га тегишли! Новости

Сидиқов ва Рибкиннинг трансфер ҳуқуқи энди "Қўқон-1912"га тегишли!

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислару-мутахасисларнинг назарига тушган иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди.

Ўтган мавсумда “Пахтакор” жамоасидан ижара асосида олинган Жавоҳир Олий лигадаги дебют ўйинини айнан “Қўқон-1912” жамоасида ўтказди. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов унга қўрқмасдан имконият бериб, чин маънодаги иқтидорни кашф қилди десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ҳам ўзининг чиройли ўйинларини намойиш қилиб келаётган Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери ҳуқуқлари энди жамоамизга тегишли бўлди.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси уни эркин агент сифатида жамоамизга қўйиб юборди.
Шунингдек “Пахтакор”дан ижарага олинган дарвозабон Никита Рибкин хам эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан жамоамизга тегишли бўлди. Клубимиз Рибкиннинг трансфер ҳуқуқларини “Пахтакор”дан сотиб олди.

“Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган яна бир футболчи Андрей Сидоров эса, икки томоннинг келишувига асосан ўз жамоасига қайтиб кетди. “Пахтакор” Андрей Сидоровни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ижарага берди.

Шу ўринда “Пахтакор” жамоасининг янги раҳбариятига клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб юқоридаги трансферларга розилик билдиришгани учун, жамоамиз раҳбарияти ва мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Биз юқоридаги ҳар уччала футболчиларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз!

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика