RU

Последние новости

15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  0 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  12 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Йигитлар ғалабага ортиқча ишониб юборишди" Новости

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Йигитлар ғалабага ортиқча ишониб юборишди"

Табиийки кеча терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 йўлланмасини бой берганидан сўнг, барча юртдошларимиз тушкун кайфиятда.
Нима ҳам қила олардик, нуфузи бўйича биринчи  ўринда турадиган мусобақага чиқиш учун энди яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Унга қадар Осиё миқёсидаги турнирларда иштирок этиб борамиз. Иордания билан ўтган баҳсдан сўнг, миллий терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Шуҳрат Раҳмонқулов ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Минг афсуслар бўлсинки, кеча ўз майдонимизда жуда ҳам аламли мағлубиятга учрадик. Бундай бўлишини очиғи, ҳеч ким кутмаганди. Иордания билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб келган йигитларимиз ҳам ўз майдонимизда рақибни мағлубиятга учратишига тўлиқ ишониб юборди. Айниқса учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг, футболчиларимиз ўзларига ортиқча ишониб юборишгандек туюлди. Гарчи биринчи бўлиб тўп киритган бўлсакда, вакилларимиз яна олдинга ўтиб, тўп киритиш ўрнига ҳимояга ўтиб олди. Учрашув ҳақида ҳамма ўз фикрларини билдириб ўтмоқда, мен ҳам шу ўринда шахсий фикрларимни айтадиган бўлсам, кечаги ўйинни дастлабки дақиқалардан, иккита номинал ҳужумчи билан бошлашимиз керак эди. Ёки биринчи бўлимда олдинги чизиқда ҳаракат қилган Насимовни танаффусда Бақоевга алмаштирилса фойдали бўлармиди... Хуллас йигитларимиз танаффусга камида 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишганида кўнгил тўқ бўларди.

- Мағлубиятдан кейин ҳамма турли хил фикрларни илгари суряпти. Энди ортиқча гапиришни фойдаси йўқ. Муҳими йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олишдир. Кеча футболчилар ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини бериб ўйнашди.

- Футболчиларимизда жисмони тайёргарликнинг пастлиги кўзга ташланиб қолди. Айниқса етакчи ўйинчиларимиз иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек таассурот уйғотди. Иордания футболчиларида, ғалаба қозониш истаги кучлилик қилди. Шунинг учун улар ўйин охирига қадар, бор кучларини бериб ўйнашди. Тўпни ушлаб, қисқа паслар билан йигитларимизни чалғитишга уринишди.

- Мағлубиятдан кейин кимнидир айбдор сифатида кўрсатиш қийин. Аввало ўйин дискини қайтадан кўриб чиқиш керак ва шундагина тайинли гап айтса бўлади.

- Терма жамоага янги қон керак деганда, таркибни ёшартириш тушунилади. Албатта бизда истеъдодли футболчилар талайгина, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Иван Нагаев... Энди ушбу ўйинчиларни тайёрлаб бориш керак. Бунинг учун терма жамоа таркибини бутунлай ёшартириб юбориш ҳам ярамайди. Ёшлар билан бир қаторда тажрибали ўйинчилар ҳам керак.

Жаҳонгир МИРЗО суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика