RU

Последние новости

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида гапирмадим..." Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида гапирмадим..."

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жамоамга эътироз йўқ. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим, кийиниш хонасида уларни руҳлантирдим. "Пахтакор" жуда кучли жамоа, буни ўйинда ҳам кўрсатиб беришди. Таркибида халқаро майдонларда ҳаракат қилган тажрибали футболчилари бор. Бундан ташқари "Пахтакор"да ўзим ўйнаганман, шу клубда ном қозонганман. Шу сабабли бугунги мағлубият менга далда бўлиб турибди. 

Бизнинг футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Яна бир бор "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Пенальтилар серияси бу - лоторея. Ушбу лотореяда биз ютқазиб қўйдик.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Улар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарорлар қабул қилишмадими?

- Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида умуман гапирмадим. Бу борада бир марта "емаган сомсам учун" пул тўлаб бўлдим. Уларни назорат қилувчи қўмита бор. Жуда қўймасангиз айтаман, бугунги ўйиндаги ҳакамлик учун эътирозим йўқ. Акобирхўжа Шукуриллаев яхши инсон ва унга омад тилайман.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика