RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  62 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Шри-Ланка бош мураббийи: "Муаммоларимиз етарлича, бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман" Новости

Шри-Ланка бош мураббийи: "Муаммоларимиз етарлича, бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман"

Осиё Кубоги-2023 ҳал қилувчи саралаш босқичининг 3-туридан ўрин олган Мальдив ороллари – Шри-Ланка (1:0) учрашувидан сўнг Шри-Ланка бош мураббийи Ҳассан Руми фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув қийин руҳда ўтди. Жамоа сардори, энг яхши дарвозабонимиздан айрилганмиз ёмон бўлди. У дисквалификацияга учради. Мальдив ороллари жамоасида легионер футболчилар кўпчиликни ташкил этади, бизда эса атиги бир нафар хориждан тўп тепадиган ўйинчи мавжуд. Қолаверса, мамлакатда кузатилаётган иқтисодий муаммолар ҳам мағлубиятимизга сабаблардан бири бўлди. Бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман", – деди мураббий.

- Муваффақиятсиз натижалардан сўнг мураббийлик ишингизни қандай баҳолайсиз?

- Албатта, бундан қониқмайман. Таркибни тўлиқ шакллантиришда муаммолар юзага келди. Эндиликда жароҳатланган футболчиларларни сафга қайтариб, ўз ишимизда давом этамиз. 

- Турнир давомида қайси жамоа сизда яхши таассурот қолдирди?

- Албатта, Ўзбекистоннинг ўйинини юқори баҳолайман. Улар кучли таркибга эга.

- Ташкилотчилик ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбекистонда бизга ёрдамини аямаган барча-барчага раҳмат айтаман. Барча ишлар яхши даражада ташкиллаштирилди. Қолаверса, ОАВ ҳам мусобақани фаол тарзда ёритиб борди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика