RU

Последние новости

09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  0 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  6 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  6 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  16 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  8 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  31 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0

Шота Арвеладзе кетиши нима билан боғлиқ? (Сўровнома якунлари) Новости

Шота Арвеладзе кетиши нима билан боғлиқ? (Сўровнома якунлари)

Грузиялик мураббий "Пахтакор"ни тарк этгач, Телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик.

Ўтган икки кун ичида 10 мингдан зиёд ўқувчи сўровномага ўз муносабатини билдирган. Вариантлар орасида "Мураббий ўзини кучлироқ чемпионатда синаб кўришни хоҳлади" 41 фоиз овоз билан биринчи бўлди. Балки шундайдир. Ким билади дейсиз, Арвеладзени тез орада Европанинг бирорта чемпионатида кўриб қолсак ажаб эмас. 

Сўровномада қатнашганларнинг 38 % "Раҳбарият мураббийга катта пул тўлашдан воз кечди" деган вариантда тўхталган. Аниқ рақамлар айтилмаган бўлса-да, грузиялик мураббийга "Пахтакор" яхши пул тўлаб келганини кўпчилик билади. Раҳбарият катта пул тўлашдан воз кечдими? Бўлиши мумкин. Буёғига жамоа кўрпасига қараб оёқ узатсин дейилган бўлиши ҳам мумкин. 

"Мураббий шунчаки шартномасини узайтиришни истамади" варианти 12 фоиз билан учинчи бўлди. Айтайлик, Шота Арвеладзенинг ўзи шартномани чўзишни хоҳламаган бўлиши мумкинми? Қачонки кучлироқ клубдан таклиф тушса, кўп мураббийлар шундай йўл тутишини биламиз. Лекин Арвеладзенинг олдида аниқ таклифлар борми? Бу ҳам бир масала. 

"Пахтакор" янада кучли мураббийни олиб келиш учун шундай йўл тутди" вариантига 9 фоиз ўқувчи овоз берган. Бундан кўриниб турибдики, кўпчилик "Пахтакор" янада кучлироқ мураббийни олиб келишига аксар мухлислар ишонмаяпти. Янги мавсум стартигача ҳали анча борлигини ҳисобга олсак, балки раҳбарият Европадан номдорроқ мураббийни таклиф этар. Хуллас, буёғи нима бўлишини олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика