RU

Последние новости

01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  0 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   3 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  3 23:45Миллатлар лигаси. Греция, Австрия ва Норвегия жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  5 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  7 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  12 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди Новости

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди

Куни кеча, “Шўртан” футбол клубининг мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш юз берди.

"Шўртан"нинг биринчи давра кўрсаткичларини қониқарсиз деб топган клубнинг янги раҳбарияти  15-тур доирасида бўлиб ўтган “Қизилқум” - “Шўртан” учрашувидаги мағлубиятдан сўнг, жамоа бош мураббий вазифасини вақтича бажариб келган, клуб техник директори – Ихтиёр Тоғаевич Каримовни, мураббийлар – Комил Жўраев ҳамда Ботир Қодирқуловларни эгаллаб турган вазифаларидан озод этди.

“Шўртан” жамоасига янги мураббийларни жалб қилиш масаласи тез кунларда кўриб чиқилади.

Ҳозирча, “оқ бўрилар”га биринчи давра якуни муносабати билан маълум муддатга қисқа танаффус эълон қилинди.

"Шўртан" жамоасининг асосий таркибида ҳам янгиликлар бўлиши режалаштирилмоқда.

“Шўртан” жамоаси билан боғлиқ барча ўзгаришлар тафсилоти ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб турамиз.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Шўртан" клуби раҳбарияти мавсум аввалида Александр Волковни ҳам истеъфога чиқаришганди.

Ихтиёр Каримов биринчи даврада Тошкент жамоалари - "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Обод"ни таслим этишга эришганди.

Бу истеъфо "Шўртан" учун жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди.

Ҳозирча клубда ҳеч қандай кенгаш мажлиси бўлиб ўтгани йўқ. Катта эҳтимол билан бугун кечда клуб раҳбарияти янги бош мураббий ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мажлис ўтказиши кутилмоқда.


Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика