RU

Последние новости

01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  0 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  0 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   8 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  4 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:58Миллатлар лигаси. Англия, Мальта ва Шимолий Македониядан ғалаба, Лихтенштейн — Гибралтар ўйинида нурсиз дуранг  0 22:40Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин  0 22:12Эшитдик-да! Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда бориб келади  5 21:59ЖЧ-2026 саралаши. БАА Тошкентга тўлиқ бизнес класслик самолётда учиб келди  8 21:26Салоҳ муддатидан олдин Миср терма жамоасидан "Ливерпуль"га қайтади. Нега?  2 20:34Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 20:14Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 89-дақиқада урилган гол эвазига Аргентина билан иккинчи ўйинда дуранг қайд этди  10 20:05Миллатлар лигаси. Қозоғистон ўз майдонида Словенияга мағлуб бўлди  13 20:02Назорат учрашуви. "Локомотив" ва "Олимпик" ўзаро дуранг ўйнади  0 19:09Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Остон Ўруновсиз ўтди  12

"Шўртан" клуби Асрор Алиқулов бош мураббий бўлганини эълон қилди Новости

"Шўртан" клуби Асрор Алиқулов бош мураббий бўлганини эълон қилди

Ҳар гал янги мавсум арафасида клублар атрофида турфа хил гап-сўзлар кўпайиши одатий ҳолга айланган.

2018 йилги ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси атрофида ҳам турли хил гап-сўзлар юрган эди. Улардан бири “Оқ бўрилар” жамоаси бошқарувига ўзбек футболининг таниқли вакили Асрор Алиқулов келиши тўғрисида эди.

Кеча – 14 февраль куни “Шўртан” жамоасининг Ғузордаги қароргоҳида клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказди. Унда “Шўртан” ПФК МЧЖ Бош директори Камолиддин Раҳимов, Техник Директор Баҳодир Шаймардонов, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок этишди. Кун тартибида “Шўртан” жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бир нечта мутахассислар орасидан Асрор Алиқулов номзоди маъқул топилди. Шундай қилиб, футбол бўйича 2018 йилги мусобақаларда расман Ғузор жамоасини Асрор Алиқулов бошқарадиган бўлди. Унга Ботир Қодирқулов ҳамда Акмал Саитқуловлар ёрдам беришади. Дарвозабонлар бўйича мураббий сифатида Эркин Мирзаев фаолият олиб боради.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика