RU

Последние новости

10:20АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:47Тен Хагнинг ўрнига МЮни бошқариш учун асосий номзод маълум  4 09:10"Ман Сити" қишда Родрининг жароҳат олгани сабабли 60 миллионлик трансферни амалга оширади  0 08:35Суперлига. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким? Черан 10-ўринга кўтарилиб олди  5 07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  3 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  1 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  7 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  1 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган Новости

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган

Суперлигага чиқишни мақсад қилган "Шўртан" таркибни кучайтираётганидан хабарингиз бор.

Бугун ҳам жамоага келиб қўшилган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

- Ўтган мавсумда Бухоронинг “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Жасур Холтўраев янги мавсумда жамоага ёрдам беради. Футболчи "Шўртан" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.




- 28 ёшли тажрибали ҳимоячи Миржалол Жумаев ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда. Миржалол ҳам "Шўртан" билан бир йиллик шартнома имзолади.




- “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси, ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилган Маҳмуд Жўрабоев ҳам таркибга келиб қўшилди. Ёш ҳужумчи 2024 йил охиригача Ғузор клуби билан бирга бўлади.




- Ўтган мавсумда Яйпаннинг “Турон” жамоасида ҳаракат қилган Сардор Садуллаев ҳам янги мавсумни Ғузорда бошлайди. Тажрибали ҳимоячи "Шўртан" билан бир йиллик келишувга эришди.




- Сўнгги мавсумларда легионер мақомида бўлган тажрибали дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов 2024 йилда жамоага ёрдам беради. Тажрибали дарвозабон сўнгги мавсумни Баҳрайннинг “Будаия” жамоасида ўтказган.




- Шунингдек, ўтган мавсумда "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилди.




Мураббийлар селекция ишларини давом эттиришмоқда.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика