Шок! "Барселона" футболчилари эркин агентга айланиши мумкин
07 окт 2017 19:35
Новости
Шок! "Барселона" футболчилари эркин агентга айланиши мумкин
Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолари ҳақида гапирди.
Улар Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, Испания ва Европарламент референдумни тан олмади. Олдинроқ, Тебас "Барселона" ва "Эспаньол" Ла Лигада ўйнаш ҳуқуқидан махрум бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.
"Агар ФИФА Каталония федерациясини қабул қилмаса, унда маҳаллий клуб футболчилари эркин агентга айланишади. Чунки, Каталония клублари бозордан ташқарида бўлиб қолишади", - деди Тебас.
Комментарии