RU

Последние новости

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Шоҳруз Норхонов: “Олдинги ҳолатимга чиқа олмаяпман, буни инкор қилмайман” Новости

Шоҳруз Норхонов: “Олдинги ҳолатимга чиқа олмаяпман, буни инкор қилмайман”

Жизахнинг “Суғдиёна” жамоаси кутилмаганда мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмади.

Илк турда Муборакда “Машъал” меҳмони бўлиб йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижага эришган йўқ. Ортда қолган учта тур ҳусусида жамоанинг махоратли ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов фикларини билдириб ўтди.

“Тўғри, масумни ўзимиз хоҳлагандек бошлай олмадик. Лекин, олдимизга қўйилган мақсад сари интилишда давом этамиз. Ишлашдан, ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз. Ҳозирги вақтда Суперлига ўйинлари вақтинчалик қолдирилди. Буни тўғри тушунишимиз даркор. Соғлиқ доим ҳамма нарсадан устун туради. Қаторасига учинчи йилдирки “Суғдиёна” шарафини ҳимоя қилмоқдаман. Чемпионат стартида қониқарли натижалар кўрсата олмаслигимиз мумкин. Аммо, охиргача курашиб муносиб ўринларни эгаллаймиз.



Даражам аввалгидан тушганига сабаб нима? Ишлашда давом этаман. Олдинги юқори ҳолатимга чиқа олмаяпман, буни инкор қилмайман. Ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қиламан. Қолганини вақт кўрсатади. Миллий терма жамоа билан февраль ойидаги йиғинда қатнашдим. Бу менга қўшимча куч беради ва ўзимга бўлган ишончни ошишига хизмат қилади”, - дейди Норхонов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика