RU

Последние новости

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  11 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  21 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Шоҳруҳ Ишанов: "Локомотив"га ҳар томонлама ютқаздик" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Локомотив"га ҳар томонлама ютқаздик"

Про лиганинг 12-тури доирасидаги "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Андижон-SGS" бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Биз учун ҳам фойдали бўлди. "Локомотив"ни яхши биламиз. Ўз тарихига эга, нафақат Ўзбекистонда, балки, Осиёда ҳам топ-клуб. Кучли жамоа деб биламиз ва шунга яраша тайёргарлик қилдик. Лекин маҳорат ўз сўзини айтди. "Локомотив" бугун ҳақли ғалабага эришди. Ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Йигитларга кўрсатмалар бердик. Яна бир марта айтаман, тажриба ўз сўзини айтди.

- Саволим Сизга ёқмаслиги мумкин. Ҳимоядан ташқари жамоада ҳаммаси зўр. Иштиёқ ҳам, ҳаракатчанлик ҳам бор. Аммо ҳимоя "провал" ҳолатда.

- Саволингизга раҳмат. Бугун биз айнан ҳимоядан чиқишда кўп хато қилдик. Ҳимоячиларимиз жуда кўп тўпни йўқотишди. Тан олиш керак, тезлик борасида ҳам ютқаздик. Бироқ жамоада иштиёқ баланд. Ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун тушамиз. Рақиб танламаймиз. Шогирдларимга раҳмат айтаман. Лекин ҳимоя устида ишлаяпмиз. Шу сабабли жамоага янги мураббий таклиф қилдик. Ишни бошладик. Энди биргаликда барчасини ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, деган умиддаман.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага тажрибали футболчи олиб келиш нияти йўқмиди ёки клубнинг молиявий ҳолати бунга етмайдими?

- Олдик. Клубнинг шароити бунга етади. Биласиз, биз ҳусусий жамоамиз. Клуб президентига миннатдорлик билдираман. Бугунги кунга қадар нималарни талаб қилган бўлсак, барчасини қилиб беряпти. Трансферга келадиган бўлсак, катта футболчилар билан ҳайрлашдик. Уларни бошқа клублар ўзларига таклиф қилишди. Аҳамият берган бўлсангиз, ёшлар билан қолдик. Мақсадимиз - Суперлига, Про лига клубларига футболчиларни етиштириб бериш. Трансферда "Турон"да ўйнаган Ҳушнуд Авиловни таклиф қилдик. Унга ҳам раҳмат, йўқ демай жамоага келди. Андижонлик йигит, қўлидан келганча ёрдам беряпти. Қадам ва қадам барчасини тўғрилаб борамиз. Катта жамоа эмасмиз, ёшмиз. Аммо барча футболчиларга имконият бир хилда тақдим қилинмоқда. 

- Бугун жамоа биринчи даврадагидан кўра яхшироқ ўйнади ва бир қанча вазиятда бирга бир вазиятга чиқиб кетишди. Агарда таркибда Абубакир Мўйдинов бўлганида нечта гол урган бўларди?

- 77-рақамда ўйнаган Иззатилла Абдулҳақов ўз академиямиздан чиққан футболчи. "Андижон" жамоасида ёшлар таркибида ҳам ўйнаган. Иккинчи даврада уни таркибга жалб қилдик. Абубакир  Мўйдинов ҳам бизнинг академиямиздан чиққан. "Локомотив" билан ўйнаш осонмас. Таркибдаги барча футболчиларида тажриба жуда юқори. Абубакир Мўйдинов бўлганида, балки, иккита гол урган бўлармиди... Лекин жамоага аниқ ёрдам берган бўларди. Яна бир марта айтаман, бизда бошқа жамоалардан таклиф бўлса, футболчиларни ушлаб ўтирмаймиз. Уларнинг йўлини очишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз ҳам шу. Ёшларни етиштириб чиқариш

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика