RU

Последние новости

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  1 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  7 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  52 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз» Новости

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз»

«Андижон» клуби Тошкентда «Сурхон»га қарши учрашувда навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ўйиндаги биринчи голни иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов киритганидан хабарингиз бор. У пенальтидан ҳисобни очди ва бу унинг «Андижон» таркибидаги дебют голига айланди. Ўйиндан сўнг Эсановга бир қатор саволлар билан юзландик.

-Шерзод, ўйин сизда қандай таассурот қолдирди? Сиз кутгандек кечдими?

-Суперлигада осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинга етарли даражада тайёрланиш керак, деб ўйлайман.

-Учрашувда пенальтидан гол урдингиз. Ўйиндан олдин мураббий сизга пенальти тепишингизни айтганмиди? Ҳар холда сизни пенальти тепишингизни илк бор кўрдим…

-Учрашувдан олдин мураббийларимиз ким пенальти тепишга ишончи бўлса шу тепсин дейишганди. Ўша вазиятда жамоамиз сардори Владимир Бубаня мени олдимга келиб, «Шер ўзингга ишоняпсанми», деди ва мен ҳа албатта, дея тўпни олдим, гол урдим.

-Шунингдек, «Андижон» таркибидаги илк голингизни урдингиз. Ҳиссиётлар қандай?

-Албатта, хурсандман. Голлар футболчини ўзига бўлган ишончини орттиради.

-0:3 дан кейин ўйин якунига қадар ҳисоб 2:3 га ўзгарди. Учрашув охирида сизда хадик сезилдими? Нима учун бундай бўлди?

-Охирги 15 дақиқа ўйинни рақибга бериб қўйдик. Жуда ҳам бўш ўйнадик. Бунга сабаб 3 та гол билан олдинга ўтиб кетганимиз деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам ғалаба қозондик. Энди бундай хатоларга йўл қўймаймиз. Жамоам билан фахрланаман, ҳамма майдонга бор кучини ташлади.

-«Андижон» дастлабки учта турда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Бу қониқарлими? Фикрингиз қандай, старт бўйича?

-Менимча, ёмон эмас. Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

-Кейинги турда «Насаф»ни қабул қиламиз. Кучли рақибга қарши ўйиндан нима кутяпсиз ва қандай қилиб ютса бўлади, деб ўйлайсиз?

-Албатта, мураббийлармиз томонидан бериладиган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўз уйимизда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва ишқибозларимизни яна қувонтирамиз, Худо хоҳласа.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика