RU

Последние новости

21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  11 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  13

Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди Новости

Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди

“Андижон” собиқ футболчи Шерзод Эсанов Россиянинг “Акрон” жамоасига кўчиб ўтганидан мухлисларга хайрлашув сўзларини ёзди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси клуб мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Қадрли “Андижон” мухлислари!

Мен ҳаётимдаги бу муҳим лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман. Ҳурматли андижонликлар ва жамоа мухлислари, ҳар бир ўйинда тинимсиз қўллаб-қувватлаб борганингиз учун сизларга чин дилдан раҳмат айтаман.

Майдондаги ҳар бир дақиқамда сизнинг қўлловингизни ҳис этиб, роҳатланиб ҳаракат қилдим. Шубҳасиз, сизлар Ўзбекистондаги энг яхши мухлисларсизлар!

Мураббийлар штаби, жамоадошларим, тиббиёт ходимлари, маъмурлар ва барча ходимларга ташаккуримни билдираман.

Янги саргузаштларни бошдан кечириш пайти келди. “Андижон”га эса янги марраларни забт этишини тилайман. Улар сизнинг ишончингизни оқлашига ишонаман!”, деди Эсанов.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи фаолиятини Россиянинг "Акрон" жамоасида давом эттиради. Мавсумнинг биринчи қисмида у Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика