RU

Последние новости

08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  7 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  51 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  6 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим Новости

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим

Ўтган мавсум биринчи лигада Шўртанучун ўйнаган Шавкат Насибуллаев куни-кеча жамоа лагерини тарк этди. Шундан сўнг ҳимоячи билан боғланиб, бу борада фикрларини билишга қизиқдик.
- Шавкат ака, Шўртанни тарк этганингиз ҳақида маълумотларга эгамиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Нима дейишим мумкин?! Ҳаммаси оддий кечди. Мураббий хориждан иккита легионер ҳимоячи келаётганини таъкидлади ва жойни бўшатиб қўйишимни тушуниб етдим.

- Ўтган йили жамоанинг яна кучлилар сафига қайтишида ҳисса қўшгандингиз. Бугунда эса жамоа сиз билан хайрлашишни лозим топди. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган бўлсангиз керак?
- Албатта. Бу йил ҳам жамоада қолиб, олий лигада ўйнамоқчи эдим. Лекин баъзида шундай кутилмаган ходисалар учраб туради. Бунга тайёр туриш керак.

- Мураббийнинг сиз билан хайрлашиш қарорини эшитиш, руҳий холатингизга таъсир ўтказгандир?
- Бу - футбол! Мухтор ака Қурбонов билан муносабатимиз ҳалигача яхши. Ҳеч қандай ҳафагарчилик бўлмади ва бир-биримизга келажакда омад тиладик. Қолаверса жамоадагилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашилди.

- Сиз билан нима учун бундай бўлганини кейинчалик атрофлича ўйлаб кўрдингизми? Демоқчиманки, бугунги тайёргарлигингиздан шикоят йўқми?
- Нима деса бўлади, жамоа 7 декабрь куни тайёргарликни бошлаганди. Шундан буён барча машғулотларда иштирок этдим. Имкон қадар ўзимни кўрсатишга уриндим. Бу саволга мураббийлар аниқроқ жавобни бериши мумкин.

- Гарчи ўтган йили деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушган бўлсангизда, сизда ортиқча вазн юзага келганини кўриш мумкин. Бу нима билан боғлиқ деб ҳисоблайсиз?
- (Кулиб) Бу - менда туғма. Машғулотларда вазн йўқотиш мақсадида астойдил тер тўкдим ва бунга қанчадир миқдорда эришдим.

- Эндиги режалар қандай?
- "Шўртан" билан яқиндагина хайрлашганим боис ҳозирча уйдаман. Очиғини айтганда, таклифлар йўқ. Билмадим агар кейинроқ қайсидир клубдан чорлов бўлса, ўйлаб кўрарман.

- Ўтган йили биринчи лигада ўйнадингиз. Нима деб ўйлайсиз, бу йил яна олий лигада ўйнаб кета оласизми?
-Ҳаммасини вақт кўрсатади. Сизга айтсам, элитада ўйнашга кучим етади ва бунинг учун доимо харакат қиламан.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика